2023-йилнинг 23-февраль куни “Better work” дастурини амалга ошириш доирасида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасида Халқаро молия корпорацияси (ХМК) делегациясининг бош операцион директори Фарзин Мирмотахари бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Йиғилишда “Better work” дастурини амалга оширишнинг асосий босқичлари кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, давлатимиз тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатининг долзарб вазифаси асосий халқаро меҳнат стандартларини фаол жорий этиш, шу жумладан, меҳнат муҳофазаси, соғлиғини сақлаш ва ишчилар вақтидан (биринчи ўринда, аёллар учун), самарали бошқарув тизиминидан фойдаланиш, бошқарувнинг илғор шаклларини жорий этиш, кадрлар малакасини ошириш орқали халқаро бозорда ижобий имидж яратиш ва жаҳон брендлари билан самарали мулоқотни йўлга қўйишдир. Ишчиларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш ва меҳнат ҳуқуқлари фаоллигини ошириш, ўз навбатида, ўзбек тикув-трикотаж маҳсулотлари рақобатбардошлигини ошириш учун шароит яратади.
Шу боис, Дастурни амалга ошириш жараёнида мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларининг олдини олиш ва профилактика чораларини кенгайтириш имкониятлари юзасидан тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида асосий меҳнат ҳуқуқларини такомиллаштириш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида норасмий бандликни ўрганиш, соҳа ходимлари учун малака ошириш бўйича ишларни амалга ошириш таклиф этилмоқда.
Лойиҳанинг биринчи босқичида дастур мутахассислари ижтимоий аудит ва ХМК Савдо етказиб берувчиларни молиялаштириш (GTSF) дастурида иштирок этиш имкониятини ўтказиши кўзда тутилган. Бунинг учун мутахассисларнинг Тошкент, Андижон, Бухоро, Наманган ва Фарғона шаҳарларидаги саноат корхоналарига ташрифи режалаштирилган. Ўз навбатида, халқаро ташкилотлар лойиҳаларини амалга оширишда кўп йиллик ижобий тажрибага эга бўлган “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси лойиҳани амалга оширишда бевосита иштирок этади ва муваффақиятли ишлаш учун зарур шарт-шароитларни таъминлайди. Илгари Уюшма томонидан дастурни синовдан ўтказишда иштирок этиш учун потенциал дастур иштирокчилари рўйхати шакллантирилди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар Ўзбекистонда “Better Work” лойиҳасини амалга ошириш бўйича фаол мулоқотни давом эттириш мақсадида икки томонлама мунтазам учрашувларни ўтказиш амалиётини давом эттириш зарурлиги тўғрисида ўзаро фикрга келишди.




