Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 04 июндаги 352-сонли қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси худудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик асбоб-ускуналар рўйхати тасдиқланди.
Тасдиқланган рўйхатда барча сохалар бўйича жами 676 та позиция импорт маҳсулотлар тасдиқланган бўлса, шундан 124 таси тўқимачилик саноати учун тааллуқлилиги ўрганилди. Ушбу тўқимачиликка тааллуқли бўлган 124 та позициядан 116 таси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан тақдим этилган таклифлар асосида тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати
РЎЙХАТИ
| Т/р | ТИФ ТН кодлари | ТИФ ТН бўйича номи | Уюшма таклифига асосан киритилган позициялар (+) |
| 1 | 8402120001 | Соатига 45 тоннадан ортиқ буғ чиқариш қувватига эга бўлган сув қувурли бошқа буғ қозонлари | + |
| 2 | 8402120009 | Соатига 45 тоннадан кўп бўлмаган буғ чиқариш қувватига эга сув қувурли бошқа буғ қозонлари | + |
| 3 | 8402191001 | Кема ускуналари учун буғ қозонлари, тутун чиқариб ёнувчи | + |
| 4 | 8402191009 | Тутун чиқариб ёнувчи қозонлар | + |
| 5 | 8402199001 | Кема ускуналари учун буғ қозонлари | + |
| 6 | 8402199009 | Буғ ҳосил қилувчи қозонлар | + |
| 7 | 8412212009 | Бошқа гидравлик тизимлар | + |
| 8 | 8412310000 | Кучланиш қурилмалари ва линияли ҳаракатга келтирадиган (цилиндлар) пневматик двигателлар | + |
| 9 | 8412390000 | Бошқа кучланиш қурилмалари ва пневматик двигателлар | + |
| 10 | 8412801000 | Сув буғида ишлайдиган кучланиш двигателлари ва бошқа буғ двигателлари | |
| 11 | 8412808000 | Двигателлар ва бошқа кучланиш қурилмалари | |
| 12 | 8413502000 | Гидравлик агрегатлар | + |
| 13 | 8413504000 | Дозалаш насослари | + |
| 14 | 8413506100 | Поршинли гидравлик кучланиш насослари | + |
| 15 | 8413506900 | Бошқа поршинли насослар | + |
| 16 | 8413508000 | Қайта қўзғаладиган бошқа катта ҳажмли насослар | + |
| 17 | 8413602000 | Катта ҳажмли роторли насослар: гидравлик агрегатлар | + |
| 18 | 8413603100 | Тишли гидравлик кучланиш насослари | + |
| 19 | 8413603900 | Бошқа тишли насослар | + |
| 20 | 8413606100 | Бошқа катта ҳажмли роторли насослар, пластинкасимон- гидравлик кучланиш насослари | + |
| 21 | 8413606900 | Бошқа пластинкасимон насослар | + |
| 22 | 8413607000 | Винтли насослар | + |
| 23 | 8413608000 | Бошқа катта ҳажмли роторли насослар | + |
| 24 | 8413702100 | Насос ускуналари | + |
| 25 | 8413702900 | Кўп поғонали насослар | + |
| 26 | 8413820099 | Ишлаб чиқариш қуввати соатига 30 м³ дан ортиқ бўлган бошқа суюқлик кўтаргичлар | + |
| 27 | 8414102000 | Ярим ўтказгичлар ишлаб чиқаришда ишлатиладиган вакуумли насослар (маиший насослардан ташқари) | + |
| 28 | 8414108100 | Диффузияли, криоген ва адсорбцион насослар | + |
| 29 | 8414108900 | Бошқа вакуум насослари | + |
| 30 | 8414801100 | Бир босқичли турбокомпрессорлар | + |
| 31 | 8414807500 | Кўп валли, винтли, роторли катта ҳажмдаги компрессорлар | + |
| 32 | 8414808000 | Ишлаб чиқаришда ишлатиладиган бошқа компрессорлар | + |
| 33 | 8419390009 | Электрда ишламайдиган бошқа қуритгичлар (тиббиёт саноати ва 8701-8705 товар позицияларидаги моторли транспорт воситаларини, уларнинг узеллари ва агрегатлари саноат усулида йиғиш учун электрда ишламайдиган қуритгичлардан ташқари) | + |
| 34 | 8421197009 | Бошқа центрифугалар, шу жумладан, марказдан қочирма қуритгичлар | + |
| 35 | 8421210009 | Сувни фильтрлаш ёки тозалаш учун бошқа ускуналар ва қурилмалар (маиший сув фильтрларидан ташқари) | + |
| 36 | 8421398007 | Бошқа газларни фильтрлаш ёки тозалаш учун бошқа ускуналар ва қурилмалар | + |
| 37 | 8442309900 | Бошқа машиналар, аппаратлар ва жиҳозлар (фото териш машиналари, шрифт қуйиш ва териш учун (масалан, линотиплар, монотиплар, интертиплар) қуйиш қурилмаси бўлган ва бўлмаган ускуналар ва аппаратлардан ташқари) | + |
| 38 | 8443110000 | Офсет усулида нашр қилиш учун рулонли машиналар | + |
| 39 | 8443120000 | Офсет усулида нашр қилиш листли машиналар, контора машиналари (варақ формати 22 х 36 см дан ошмайдиган) | + |
| 40 | 8443133100 | Офсет усулида нашр қилиш учун ҳажми 52 х 74 см дан ошмайдиган варақларни узатадиган янги бошқа машиналар | + |
| 41 | 8443133500 | Офсет усулида нашр қилиш учун ҳажми 52 х 74 см дан ошмадиган, лекин 74 х 107 см дан ошмайдиган варақларни узатадиган янги бошқа машиналар | + |
| 42 | 8443133900 | Офсет усулида нашр қилиш учун ҳажми 74 х 107 см дан ошадиган варақларни узатадиган янги машиналар | + |
| 43 | 8443139000 | Офсет усулида нашр қилиш учун бошқа машиналар | + |
| 44 | 8443140000 | Юқори сифатли нашр қилиш учун рулонли машиналар, флексографик машиналар бундан мустасно | + |
| 45 | 8443150000 | Юқори сифатли нашр қилиш учун рулонли машиналар, флексографик машиналар бундан мустасно | + |
| 46 | 8443160000 | Флексографик нашр қилиш машиналари | + |
| 47 | 8443170000 | Чуқур нашр қилиш машиналари | + |
| 48 | 8443192001 | Тўқимачилик материалларига тўр шаклидаги цилиндрсимон трафаретлар билан нақш босиш машиналари | + |
| 49 | 8443192002 | Тўқимачилик материалларига тўр шаклидаги ясси трафаретлар билан нақш босиш машиналари | + |
| 50 | 8443192003 | Тўқимачилик маҳсулотларига кўчириладиган услубда нақш босиш машиналари | + |
| 51 | 8443192009 | Тўқимачилик материалларига нақш босиш учун 8442 товар позициясидаги пластиналар, цилиндрлар ва бошқа босма шакллар ёрдамида нақш босиш учун ишлатиладиган бошқа турдаги босма машиналар | + |
| 52 | 8443194000 | Ярим ўтказгичлар ишлаб чиқаришда 8442 товар позициясидаги пластинкалар, цилиндрлар ва бошқа босма шакллар орқали фойдаланиладиган босма машиналар | + |
| 53 | 8443197000 | 8442 товар позициясидаги плиталар, цилиндрлар ва бошқа босма шакллар ёрдамида босишда ишлатиладиган бошқа турдаги босма машиналар | + |
| 54 | 8443321001 | Тўқимачилик материалларига нақш босиш учун принтерлар | |
| 55 | 8443399001 | Тўқимачилик материалларига нақш босиш учун бошқа принтерлар ва нусха кўчирувчилар | |
| 56 | 8443399002 | Тўқимачилик материалларига автоматик ёзадиган машиналар | |
| 57 | 8443399009 | Тўқимачилик материалларига автоматик ёзадиган бошқа машиналар | |
| 58 | 8444001000 | Экструдирлаш машиналари | + |
| 59 | 8444009000 | Кимёвий тўқимачилик материалларини экструдирлаш, чўзиш, текстуралаш ёки кесиш учун бошқа машиналар | |
| 60 | 8445110000 | Тўқимачилик толаларини тайёрлаш учун тараш машиналари | + |
| 61 | 8445120000 | Тўқимачилик толаларини тайёрлаш учун тароқли машиналар | + |
| 62 | 8445130001 | Тўқимачилик толасини тайёрлаш учун хом ип ясайдиган машиналар | + |
| 63 | 8445130002 | Лента зичлигини ростлайдиган лентали машиналар | + |
| 64 | 8445130009 | Тўқимачилик толаларини тайёрлаш учун бошқа линияли ёки хом ип ясайдиган машиналар | + |
| 65 | 8445190001 | Толаларни тозалагичлар | + |
| 66 | 8445190002 | Тўқимачилик толаларини тайёрлаш учун кўп камерали аралаштириш машиналари | + |
| 67 | 8445190003 | Дағал мато ҳосил қилувчи машиналар | + |
| 68 | 8445190009 | Тўқимачилик толаларини тайёрлаш учун бошқа машиналар | + |
| 69 | 8445200001 | Ҳалқали йигирув тўқимачилик машиналари | + |
| 70 | 8445200009 | Бошқа тўқимачилик йигирув машиналари | + |
| 71 | 8445300000 | Тўқимачилик калаваларини ишлаб чиқариш учун ингичкалаштирадиган ёки чийратадиган машиналар | + |
| 72 | 8445400001 | Калава сифатини автоматик равишда назорат қиладиган ва нуқсонларни автоматик равишда йўқ қиладиган ўраш машиналари | + |
| 73 | 8445400009 | Бошқа тўқимачилик ураш машиналари (шу жумладан, арқоқ ўрайдиган) ёки пилла ўраш машиналари | + |
| 74 | 8445900001 | Тўқимачилик толаларини тайёрлаш учун бошқа лентали танда машиналари | + |
| 75 | 8445900009 | Тўқимачилик толаларини тайёрлаш учун бошқа машиналар, ингича йигирадиган ёки чийратадиган машиналар ва бошқа ускуналар, пилла ўрайдиган ёки калавалайдиган машиналар | + |
| 76 | 8446100000 | Эни 30 см дан ошмайдиган матоларни тайёрлаш учун тўқув машиналари | + |
| 77 | 8446210000 | Эни 30 см дан ортиқ бўлган матоларни тайёрлаш учун двигателдан ҳаракатга келадиган мокили тўқиш машиналари | + |
| 78 | 8446290000 | Эни 30 см дан юқори бўлган матоларни тайёрлаш учун мокили тўқиш машиналари | + |
| 79 | 8446300000 | Эни 30 см дан ортиқ бўлган матоларни тайёрлаш учун мокисиз тўқиш машиналари | + |
| 80 | 8447110001 | Диаметри 32 ёки 34 тоифадаги 165 мм дан ошмайдиган цилиндрли, тилчали игналарда ишлайдиган думалоқ шаклда тўқиш машиналари | + |
| 81 | 8447110009 | Диаметри 165 мм дан ошмайдиган цилиндрли бошқа думалоқ шаклда тўқиш машиналари | + |
| 82 | 8447120001 | Диаметри 165 мм дан ортиқ бўлган цилиндрли, битта фонтурали, 18, 20, 22, 24 ёки 28 тоифадаги ва тилчали игналарда ишлайдиган думалоқ шаклда тўқиш машиналари | + |
| 83 | 8447120002 | Диаметри 165 мм дан ортиқ бўлган цилиндрли, иккита фонтурали, 6, 7, 10 ёки 14 тоифадаги ва тилчали игналарда ишлайдиган думалоқ шаклда тўқиш машиналари | + |
| 84 | 8447120009 | Диаметри 165 мм дан ортиқ цилиндрли думалоқ шаклда тўқиш машиналари ва бошқалар | + |
| 85 | 8447202000 | Танда тўқиш машиналари (шу жумладан, рашел машиналари); тўқиш-тикиш машиналари | + |
| 86 | 8447208000 | Бошқа текис тўқиш машиналари; тўқиш-тикиш машиналари | + |
| 87 | 8447900009 | Зар уқали тюль, тўр олиш, жияк тикиш, тўқиш учун бошқа трикотаж, тўқиш-тикиш машиналари ва тафтинг машиналари | + |
| 88 | 8448110000 | Шода кўтариш кареткалари ва жаккард машиналари, карталар сонини камайтириш механизмлари, нусха кўчириш мосламалари, картон кесадиган ёки тикадиган машиналар | + |
| 89 | 8448190000 | 8444, 8445, 8446, 8447 товар позицияларидаги машиналар учун бошқа ёрдамчи ускуналар | + |
| 90 | 8449000000 | Тўпли ёки бичилган ҳолда намат ёки наматсимон мато ёхуд нотўқима материаллар ишлаб чиқариш ёки уларга ишлов бериш ускуналари | + |
| 91 | 8451100000 | Қуруқ тозалаш машиналари | + |
| 92 | 8451210001 | 6 кг дан ортиқ бўлмаган кирни қуритиш қувватига эга машиналар | + |
| 93 | 8451210009 | 6 кг дан ортиқ, лекин 10 кг дан ортиқ бўлмаган кирни қуритиш машиналари | + |
| 94 | 8451290000 | Бошқа қуритиш машиналари | + |
| 95 | 8451300000 | Дазмоллаш машиналари ва пресслари (шу жумладан, материалларни термик қотириш учун пресслар) | + |
| 96 | 8451400001 | Жун ювиш машиналари | + |
| 97 | 8451400002 | Калава бўяш машиналари | + |
| 98 | 8451400009 | Ювиш, оқартириш ёки бўяш учун бошқа машиналар | + |
| 99 | 8451500000 | Тўқимачилик материалларини ўраш, очиш, қатлаш, кесиш ёки тешиш учун машиналар | + |
| 100 | 8451801000 | Линолеум ёки бошқа пол қопламаларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган, тўқимачилик ёки бошқа асосларга мум суртиш учун ишлатиладиган машиналар | + |
| 101 | 8451803001 | Тук олиш учун қирқиш машиналари | + |
| 102 | 8451803009 | Тўқимачилик буюмларига ишлов бериш учун бошқа машиналар | + |
| 103 | 8451808001 | Матоларга ишқор билан ишлов бериш учун эни камида 180 см бўлган машиналар | + |
| 104 | 8451808009 | Калава, матолар ёки тайёр тўқимачилик буюмларини ювиш, тозалаш, сиқиш, қуритиш, дазмоллаш, пресслаш (шу жумладан, қаттиқлаштирувчи пресслар), оқартириш, бўяш, тўқиш, ишлов бериш, устини қоплаш ёки тўйинтириш учун ва линолеум каби пол қопламаларини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган бошқа ускуналар (8450 товар позициясидаги машиналаридан ташқари), тўқимачилик матоларини ўраш, чувитиш, тахлаш, кесиш ёки тешиш машиналари | + |
| 105 | 8452210000 | Автоматик тикув машиналари | + |
| 106 | 8452290000 | Бошқа тикув машиналари | + |
| 107 | 8453200000 | Пойабзал тайёрлаш ёки таъмирлаш ускунаси | + |
| 108 | 8479400000 | Арқонлар ёки трослар тайёрлаш учун машиналар | + |
| 109 | 8479600000 | Буғланадиган ҳаво совуткичлари | + |
| 110 | 8479710000 | Аэропортларда ишлатиладиган йўловчиларни чиқариш траплари | |
| 111 | 8479820000 | Аралаштириш, қориш, майдалаш, парчалаш, элаш, ғалвирдан ўтказиш, бир хил ҳолга келтириш, эмульсия ҳосил қилиш ёки аралаштириш учун машиналар ва механик мосламалар | + |
| 112 | 8479899709 | Ишлаб чиқаришда ишлатиладиган бошқа машина ва ускуналар | + |
| 113 | 8481808700 | Мембранали ҳимоялаш қурилмалари | + |
| 114 | 8502120000 | Сиқилишдан аланга оладиган (дизель ёки ярим дизель), поршенли ички ёниш двигателли ва қуввати 75 кВА дан ортиқ, аммо 375 кВА дан ошмайдиган электр генераторли қурилмалар | + |
| 115 | 8502132000 | Сиқилишдан аланга оладиган (дизель ёки ярим дизель), поршенли ички ёниш двигателли ва қуввати 375 кВА дан ортиқ, аммо 750 кВА дан ошмайдиган электр генераторли қурилмалар | + |
| 116 | 8502134000 | Сиқилишдан аланга оладиган (дизель ёки ярим дизель), поршенли ички ёниш двигателли ва қуввати 750 кВА дан ортиқ, аммо 2000 кВА дан ошмайдиган электр генераторли қурилмалар | + |
| 117 | 8502138000 | Сиқилишдан аланга оладиган (дизель ёки ярим дизель), поршенли ички ёниш двигателли ва қуввати 2000 кВА дан ортиқ бўлган электр генераторли қурилмалар | + |
| 118 | 8502204000 | Учқундан аланга оладиган, поршенли ички ёниш двигателли ва қуввати 75 кВА дан ортиқ, аммо 375 кВА дан ошмайдиган электр генераторли қурилмалар | + |
| 119 | 8502206000 | Учқундан аланга оладиган, поршенли ички ёниш двигателли ва қуввати 375 кВА дан ортиқ, аммо 750 кВА дан ошмайдиган электр генераторли қурилмалар | + |
| 120 | 8502208000 | Учқундан аланга оладиган, поршенли ички ёниш двигателли ва қуввати 750 кВА дан ортиқ электр генераторли қурилмалар | + |
| 121 | 9024801100 | Тўқимачилик материалларини, қоғоз ёки картонни синовдан ўтказиш учун электрон машиналар ва мосламалар | + |
| 122 | 9031809800 | Саноатда фойдаланиш учун бошқа приборлар, қурилмалар ва машиналар | + |
| 123 | 9032890000 | Автоматик тартибга солиш ёки бошқариш учун бошқа приборлар ва қурилмалар | + |
| 124 | 9403109800 | Флаконларни ёруғлик ёрдамида назорат қилиш учун машина (ускуна) | + |
Изоҳ:* Импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғини тўлаш бўйича имтиёзлар ушбу Рўйхатга ТИФ ТН кодлари киритилган янги технологик ускуналарга қўлланилади ҳамда битта контрактга (шартномага) мувофиқ янги технологик асбоб-ускуналар билан биргаликда етказиб бериш шарти билан ва ушбу асбоб-ускунанинг ажралмас қисми ҳисобланган бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларга татбиқ қилинади.
Янги технологик ускуна — «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига божхона расмийлаштируви вақтида ишлаб чиқарилганига уч йилдан кўп бўлмаган технологик ускунадир.
Олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналарнинг ишлаб чиқарилган йилини тасдиқлаш учун «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига божхона расмийлаштируви вақтида ишлаб чиқарувчи заводнинг технологик асбоб-ускунанинг ишлаб чиқарилган йилини тасдиқловчи техник паспорти ёки ишлаб чиқарувчининг ишлаб чиқарилган ускуна, шу жумладан, ишлаб чиқарилган йили тўғрисидаги тегишли маълумотларни ўз ичига олган ҳужжати тақдим этилади.



