Бугун “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ўзининг беш йиллигини нишонламоқда.
2017 йил 14 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан “Ўзбекенгилсаноат” АЖ негизида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ташкил этилди.
Хукуматнинг доимий қўллаб-қувватлаши орқали Уюшма ўтган йиллар давомида тўқимачилик корхоналари билан ҳамкорликда улкан ишларни амалга ошириб, соҳани иқтисодиётнинг флагман даражасига кўтарди ва 3 миллиард долларлик экспортга ва 450 минг нафар ишчи-ходимларга эга улкан тармоққа айлантирди.
Ўзбекистон тўқимачилик саноати жадал ривожланаётган барқарор етказиб берувчи ва минтақавий тўқимачилик етакчиларидан бири сифатида соҳанинг халқаро эътирофига сазовор бўлди.
Пахта-тўқимачилик кластери татбиқ этилишининг ўзбек модели жаҳонда ноёб моделлардан бири сифатида тан олинди. Ўзбекистон корхоналари технологик жиҳозлар бўйича дунёнинг етакчи 10 та давлатлар қаторидан жой олди.
Бугунги кунда Ўзбекистон тўқимачилик саноатини муваффақиятли саноат сифатида мисол қилиб келтирилмоқда, бизнинг ривожланиш моделимизни намуни сифатида ишлатишмоқда, инвестор ва ҳамкор бўлишга интилишмоқда.
Ушбу муҳим кунда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси барча тадбиркорлар, инвесторлар, халқаро ҳамкорларга соҳани муваффақиятли ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун ўз миннатдорчилигини билдиради!
Биз билан бўлганингиз учун миннадормиз! Биз бир катта оила ва бирлашган кучмиз!
Ҳурмат билан
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси




