4-6 ноябрь кунлари Хитой Халқ Республикасида бутун дунё тўқимачилик саноати вакиллари жамланган. Йиллик ITMF конференцияси билан бирга «Бир макон – бир йўл» конференцияси ҳам бўлиб ўтди.
Унда бир қатор йирик тўқимачилик саноатининг ривожланган Осиё, Африка ҳамда Европа давлатлари масъул идора ва ташкилотлар раҳбарлари ўз нутқлари билан иштирок этдилар.
Таъкидлаб ўтиши керакки, тўқимачилик саноатида Хитойнинг энг яқин ҳамкор давлатлари сифатида Ўзбекистон Республикаси алоҳида эътироф этилди. Уюшма вакиллари ушбу тадбирда бир катор келишувларга эришди.
uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин




