2022 йилда Ўзбекистон пахта саноатининг барқарор ривожланишини таъминлаш бўйича дунёдаги етакчи ташаббус бўлган Better Cotton дастурини расман ишга туширди. Кўп манфаатли платформа сифатида дастур барча пахта ишлаб чиқариш барқарор бўлган дунёни яратиш учун таъминот занжири бўйлаб шерикларни бирлаштиради.
2023 йил 12 декабрь куни кўплаб манфаатдор томонлар иштирокида “Ўзбекистонда пахтачилик соҳасининг трансформацияси – экологик, ижтимоий ва иқтисодий барқарорликка таъсири” мавзусидаги дастурнинг иккинчи йиғилишида ўтган даврдаги фаолиятини муҳокама қилиш ва мамлакатимиз пахтачилик соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган қўшма қадамларни ўрганиш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбир Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси, Better Cotton дастур ива «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилиб, унда республика вазирлик ва идоралари, пахта ва тўқимачилик кластерлари, халқаро ташкилотлар ва лойиҳалар, фуқаролик жамияти вакиллари, донорлар, мода ритейллари ва брендлар иштирок этди.
Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Т. Нарбаева кириш сўзи билан очиб, пахтачилик соҳасини ижтимоий жиҳатлар ва гендер тенгликни ҳурмат қилган ҳолда барқарор ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси И. Хайдаров тўқимачилик саноатини янада ривожлантириш ва ташқи бозорларга чиқиш ва экспортни кўпайтиришда белгиланган мақсадларга эришиш учун Better Cotton дастурининг муҳимлиги, бу тўқимачилик ва мода саноатининг ижтимоий масъулиятли саноат моделига ўтишига ёрдам беришини таъкидлади. Шунингдек, у саноатдаги рақамлаштириш ва “яшил» ўзгаришлар барқарор ривожланишга ҳисса қўшишини таъкидлаб, пахта ва тўқимачилик саноатида қўлланиладиган “яшил» технологияларни тақдим этди.
Дамиен Санфилиппо, Better Cotton дастурлари бўйича катта директор: “Бу бир лаҳза эмас, бу – ҳаракат ва умид қиламизки, ҳамма – ҳукумат, фуқаролик жамияти, брендлар ва ритейллар, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва академик шериклар бизга қўшилади ва яхшироқ нарсанинг бир қисмига айланади”.
Шунингдек, паенль сессияларида етакчи халқаро экспертлар ва дастурнинг асосий иштирокчилари тўртта асосий мавзуни муҳокама қилдилар: барқарор иқтисодий ривожланиш ва бозорга кириш, регенератив қишлоқ хўжалиги, муносиб меҳнат ва гендер тенглиги, шунингдек, пахтанинг 3.0 версиясини яхшилаш тамойиллари ва мезонлари. Ҳар бир мавзу кўриб чиқилаётган мавзуни эксперт тушунчаси асосида танланган.
Тадбир доирасида инновацион бозор кўргазмаси ташкил этилди, унда манфаатдор томонлар Ўзбекистон пахтачилигида қўлланилаётган энг янги воситалар ва барқарор амалиётларни намойиш этдилар. Ушбу платформа пахтачиларга сезиларли таъсир кўрсатган ва уларнинг ривожланишига ҳисса қўшган инновацион янги воситалар ва амалиётларни муҳокама қилиш учун ноёб форум сифатида хизмат қилди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу тадбир Германия халқаро ҳамкорлик агентлиги (GIZ) кўмагида “Пахта иқтисодиётида барқарорлик ва қўшимча қиймат” лойиҳаси доирасида ташкил этилди



