Жорий йилнинг 15 июнь куни «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раҳбарияти Германиянинг халқаро ҳамкорлик ташкилоти GIZ ва Amfori бизнес-ассоциацияси вакиллари билан учрашди. Учрашув онлайн шаклда ўтказилди.
Учрашув GIZнинг “Пахтачилик саноатида барқарор ривожланиш ва қўшимча қийматни ошириш” глобал дастури ва унинг «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан биргаликда амалга оширилаётган “Экспортни жадаллаштириш ва мода саноатида бизнес-инкубаторни ривожлантириш” компоненти доирасида бўлиб ўтди.

Учрашувда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раҳбарияти, ХМТ вакиллари, Ўзбекистоннинг БМТдаги инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти GIZ, Amfori бизнес ассоциацияси вакиллари иштирок этди.
Учрашув давомида GIZ, Amfori ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ўртасида имзоланган Англашув меморандуми асосий мақсади, “Бизнеснинг ижтимоий стандартлари ташаббуси” (BSCI), барқарор ривожланиш ва “муносиб меҳнат” тамоилларини Ўзбекистон тўқимачилик саноатида қўллашнинг аҳамияти муҳокама қилинди.
Томонлар таъкидлашларича, Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳити, меҳнат шароитлари, шунингдек маъмурий ҳисобдорлик ва самарадорликни яхшилаш соҳасида улкан ишлар амалга оширилган, бу ижтимоий-иқтисодий ва меҳнат соҳаларида изчил ижобий ривожланишни кўрсатмоқда.

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси И.Хайдаров янги бозорларга чиқиш учун тўқимачилик корхоналарида халқаро стандартларни жорий этиш муҳимлигини таъкидлади ва Ўзбекистон Иш берувчилар Конфедерацияси раиси сифатида BSCI стандартларига мувофиқ ижтимоий бизнес нормаларига риоя қилиш ва муносиб меҳнат ташаббусини қўллаб-қувватлади. Шу билан биргаликда, Уюшманинг кейинги ривожланиш стратегияси бўйича тақдимот қилди.
Amfori вакиллари “Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига томонидан унинг лойиҳаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиши учун миннатдорлик билдирди. Хусусан, Гусси Ларея Amfori ташкилотининг тақдимоти ўтказди ва ташкилотнинг асосий вазифаси билан таништирди. Шунингдек, соҳа корхоналари учун 25 июнь куни (корхоналар бошқарув ходимлари вакиллари учун), 28 ва 29 июнь кунлари (корхоналар ходимлари учун) бўлиб ўтадиган бир қатор тренинглар режаси тақдим этди ва белгиланган дастурга мувофиқ тадбирлар Самарқанд ва Наманганда шаҳарларида бўлиб ўтишини айтиб ўтди.
Тренинглар 2021 йил ноябргача давом этади. Тренингларда иштирок этган корона вакилларига сертификатлар берилади.
Учрашув якунлари бўйича томонлар саноат корхоналарида халқаро стандартларни жорий этиш бўйича хар томонлама кенг иш олиб борилишига келишиб олдилар.
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси Ахборот хизмати
тел.:71 202 22 44 (137)



