Республика Раҳбарининг расмий ташрифи доирасида Хитойда “Made in Uzbekistan” бренди остида кенг кўламли минтақалараро кўргазмасида ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини намойиш этдилар.
Кўргазмада асосий эътибор маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган, юқори сифатли ип калавадан тортиб тайёр маҳсулотгача бўлган тўқимачилик маҳсулотларига қаратилди.
Тақдим этилган намуналар эътибордан четда қолмади – хитойлик тадбиркорлар ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари сифатини юқори баҳоладилар. Улар ушбу соҳада ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.
Ушбу кўргазма Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларининг жаҳон миқёсидаги аҳамиятини таъкидлаб, Хитой билан ҳамкорликнинг янги истиқболларини очиб берди.
Кўргазмада 20 дан ортиқ тўқимачилик корхоналари ўз маҳсулотларини намойиш этди.
uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин




