4 октябрь, 2023 йил, Тошкент – бугун Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва Wildberries халқаро онлайн платформа Ўзбекистон ишлаб чиқариш корхоналарининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшма режалари ҳақида эълон қилди.
Уюшма раҳбарияти ўз табрик нутқида тадбир иштирокчиларига миннатдорчилик билдирди ва шу билан бирга онлайн платформа билан ҳамкорлик ишлаб чиқарувчиларимизга МДҲ мамлакатлари бозорларига чиқишга ёрдам беришини ва шу орқали уларнинг экспорт салоҳиятини оширишини таъкидлади.
Ўзбекистондаги Wildberries вакили Сардор Қодировнинг сўзларига кўра, ушбу қўшма лойиҳа мамлакат учун муҳим воқеадир, чунки Ўзбекистон ҳукумати узоқ вақтдан бери тайёр тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг экспорт салоҳиятини ошириш учун катта саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.
Ўзбекистон е-commerce уюшмаси раиси Музаффар Аъзамов ўзбекистонлик тадбиркорлар, хусусан, республиканинг тўқимачилик сектори энг ривожланган ва талабга эга эканлигини ҳисобга олиб, тўқимачилик вакиллари учун мазкур халқаро маркетплейснинг афзалликлари ҳақида гапирди.
Иштирокчилар қўшни мамлакатларга тайёр маҳсулотни сотишда тўқимачилик корхоналари ва маҳаллий бизнеснинг рақобатбардошлиги ва айланмасини ошириш мақсадида онлайн сегментда маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Шунингдек, Wildberries бизнес мактаби томонидан ўқув лойиҳаси ишга туширилиши эълон қилинди, у Ўзбекистон тўқимачилик ишлаб чиқарувчиларининг ташқи бозорларга экспорт қилиш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтириши имконини беради.
Wildberries бизнес мактабининг етакчи мутахассислари Эмилия Франк и Павел Ичин ҳудудларда тренинг ўтказадилар. Улар онлайн платформада сотишни бошлаш бўйича амалий тавсиялар беришади ва маҳсулотни самарали реклама қилиш имкониятлари ҳақида гапиришади. “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси негизида тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва маҳаллий тадбиркорлар учун дастлабки семинарлар 4-5 октябрь кунлари Тошкентда, 6 октябр куни Наманганда, 7 октябрь куни Фарғонада, 8 октябрь куни Андижонда ўтказилади.
Ўзбекистондаги Wildberries директори Сардор Қодиров, “Ишончимиз комилки, Wildberries бизнес мактабининг ўқув лойиҳаси ҳозирги ва келажакдаги ҳамкорларимизнинг молиявий саводхонлигини оширади ва онлайн платформа орқали 7 та ташқи бозорда Ўзбекистон маҳсулотларини сотишга имкон беради”.
Wildberries маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқотга интилади ва маҳаллий бизнес онлайн сегментда ривожланиши учун платформа хизматларини яхшилайди. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар платформада тобора оммалашиб бормоқда. Шундай қилиб, 2023 йил январь-август ойлари давомида Ўзбекистондан маҳсулот сотиш йилига 94 фоизга ўсди ва бу 285 млн доллардан ошди.
uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин



