“Ўзтўқимачиликсаноат“ уюшмасининг Хоразм вилоятидаги корхоналари раҳбарлари ва масъул шахслар билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ҳамда амалдаги қонунчиликка киритилган, ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун — моҳияти, амалиётда қўллаш масалаларида ўқув семинар ва савол жавоб ўтказилди.
Ушбу тадбирда вилоятдаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналари фаол қатнашиб мазкур соҳадаги фаолиятларини янада такомиллаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, янги маҳсулотлар турини кенгайтириш, ички бозор ва экспортга рақобатбардош тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилиниши ҳажмларини янада ошириш, соҳа ходимларининг ижтимоий қўллаб қувватлаш аҳолининг камбағал қатлами учун янги иш ўринларини яратиш масалаларида ўзларини қизиқтирган кўп сонли саволларига жавоблар олдилар.
Солиқ кодексига киритилган янги меъёрлар қўллаш ҳамда ҳисоб китоб сиёсатини тўғри шакллантириш бўйича жойида амалий ёрдам кўрсатилди.


