🔹 «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан жорий йилнинг 🕑 1 март куни соат 14:00 да Ўзбекистон-Корея тўқимачилик технопарки биносида «Халқаро стандартларни жорий қилиш ва маҳсулот экспортини ошириш» мавзусида тадбир ташкил этилмоқда.
Тадбирда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, «Узстандарт» агентлиги раҳбарияти, Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти, халқаро сертификация компаниялари вакиллари ва тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари масъул ходимлари қатнашади.
Ушбу тадбирни ёритиш истагида бўлган журналистларни ҳамкорликка чақирамиз ва Уюшма матбуот хизмати 99897.733-9419 рақами билан боғланишингизни сўраймиз.




