Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Шаҳзода Қўчқорова маълум қилди.
Ҳозирда мамлакатимизда 8 мингдан ортиқ тўқимачилик корхоналари фаолият юритмоқда ва улар республиканинг ҳар бир туманида жойлашган. Бу албатта ушбу туман ва худудларнинг иқтисодий кўрсаткичлари, шу жумладан, экспорт ва инвестиция салоҳиятинининг ошиши, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”га кирган аҳолини янги иш ўринларини яратиш орқали бандликни таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришига олиб келмоқда. Энг асосийси ушбу лойиҳалар орқали чекка ҳудудларга инвестициялар, янги билимлар ва технологиялар кириб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистонни Ривожлантириш стратегияси тўғрисидаги фармони ижроси таъминлаш мақсадида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан маҳаллий хокимият, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвесцициялар, саноат ва савдо вазирлиги кўмагида 2023 йилда умумий қиймати 730,3 млн. долларга тенг 78 та йирик лойиҳалар амалга оширилди. Натижада 23,0 мингдан дан ортиқ янги иш ўринлари ташкил қилиниб, 265,7 млн доллар экспорт салоҳияти яратилди.
Аҳамиятли томони, 60тадан ортиқ лойиҳалар асосан тайёр тўқимачилик маҳсулотлар ишлаб чиқарилишига қаратилган бўлиб, 32,5 минг тонна трикотаж мато, 62,4 млн.кв.м. ип газлама ва 120,3 млн.дона тикув-трикотаж, 14,0 млн. жуфт пайпоқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш янги қувватлари яратилди.
Жумладан, Шахриҳон туманида “Замон текс” МЧЖ (4,0 минг тонна момиқ мато ишлаб чиқариш ва бўяш, 500 иш ўрни), Дехконобод туманида “Дехқонобод текстиль” МЧЖ (8,0 млн дона тикув-трикотаж, 300 иш ўрни), Наманган шаҳрида “Нome Textile NT” МЧЖ (1,0 млн дона тайёр тикувчилик, 610 иш ўрни), Термиз шаҳрида “Инденим текстиль” МЧЖ (4,0 млн.дона тикув-трикотаж, 200 иш ўрни), Паркент туманида “Шабнам Элегант” МЧЖ (4,0 млн.дона тикув-трикотаж, 150 иш ўрни) ва бошқа лойиҳалар чекка худудларга амалга оширилди.
2024 йилда умумий қиймати 1074,0 млн. долларлик 80 та йирик тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати лойиҳалари амалга оширилиши натижасида 22,0 мингдан ортиқ янги иш ўринлари ташкил қилиниб, 388,8 млн доллар қўшимча экспорт салоҳияти яратилиши кўзда тутилган. Бунда Хорижий инвестициялар ва кредитлар иштирокида 534,3 млн.долларлик 47 лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилмоқда.
Жумладан, куни кеча Давлат раҳбарининг Наманган вилоятига ташрифи мобайниида 3 та йирик лойиҳалар тақдим этилди, мисол учун “Ифтихор кийим саноат” МЧЖ томонидан 30 млн долларлик қийматга эга тўқимачилик комплексини ташкил этиш катта лойиҳаларни келтиришимиз мумкин.
Вилоятлар кесимида: Андижон вилоятида – 16 та, Фарғона вилоятида – 16 та, Тошкент вилоятида – 9 та, Наманган вилоятида – 8 та, Бухоро вилоятида – 5 та, Қорақолпоғистон Республикасида – 4 та йирик тўқимачилик лойиҳалари амалга оширилиши кўзда тутилган.




