«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси: Шри-Ланка ўзбек тўқимачилик маҳсулотларидан батик ишлаб чиқаришда фойдаланади

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасида Шри-Ланканинг Батик, қўлда ишланган тўқимачилик ва кийим-кечак вазири Даясири Жаясекара билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув хорижий партия ташаббуси билан ташкил этилди. Делегацияни «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси Илҳом Ҳайдаров қабул қилди. Томонлар ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилдилар. Тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотларини лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш Шри-Ланкадаги энг йирик тармоқлардан бири бўлиб, мамлакат…