Ўқувчилар учун Зомин шаҳри марказида жойлашган “Elephantino” болалар кийимлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган тикув фабрикасига саёҳат ташкил этилди

Мактаб ўқувчиларини 7-синфдан бошлаб касбга йўналтириш ишларини амалга ошириш, юқори синфларда замонавий касб-ҳунар эгаллашлари учун тегишли шарт-шароитлар яратиш ҳамда ёшлар орасида ўзини-ўзи банд қилиш каби меҳнат шаклларини ривожлантириш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан биридир. Бу борада Зомин туманидаги 60-сонли умумтаълим мактабида ўқувчи ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича бўйича алоҳида тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган. Бугун ушбу мактабнинг тикувчилик…