Бўстонлиқ туманида “Нафосат” фестивали ўтказилди

Аввал хабар берилганидек, шу кунларда Тошкент вилоятида “Нафосат” фестивали ўтказилмоқда. Хусусан, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кийиниш маданиятини янада ривожлантиришга қаратилган “Нафосат” фестивали бўлиб ўтди. Унда Сенат мутасаддилари, Комиссия аъзолари, Тошкент вилояти ҳокимлиги масъуллари, дизайнерлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок…