Сирдарёнинг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида тўқимачилик саноати корхоналари ишга туширилмоқда
Сирдарё вилоятида сув тошқини оқибатида талофат кўрган туманларда янги тўқимачилик саноати корхоналари иш бошлаш арафасида. Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида йирик тўқимачилик ва тикув-трикотаж лойиҳаларини фойдаланишга топшириш орқали мазкур ҳудуд аҳолисини янада қўллаб-қувватлаш, уларни доимий иш билан бандлигини таъминлашга ҳамда ҳудуд аҳолисининг реал даромадларини оширилишига имкон беради. Хусусан, Сардоба туманида “Sardoba Oqsaroy Tekstil” МЧЖ томонидан…
