Инновацион ҳимоя комбинезонлари сотувда(ми)?

Вирусга қарши ҳимояловчи инновацион комбинезонлар ҳақида хабар ОАВларида ёритилгандан сўнг Уюшмага кўплаб ушбу комбинезонларни сотиб олиш истагида бўлган юртдошларимиз мурожаат қилишмоқда. Асосан ушбу маҳсулотни оддий аҳоли қаердан сотиб олиш мумкинлиги, нархи ва хусусиятлари ҳақида сўровлар келиб тушди. “Cotton Road” қўшма корхонаси вакили Тўлқин Ахмадалиев бу саволга ойдинлик киритди. – Айтингчи, матони кумуш билан сингдириш орқали вирус ва бактерияларга курашувчанлигини ошириш…

Ўзбекистонда бактерия ва вирусдан зарарланишни олдини олувчи тиббий комбинезонлар яратилди

Ўзбек тўқимачилари 100% пахтали гидрофоб матосига асосланган ҳимоя воситаларини ишлаб чиқаришни бошладилар. Пахта матоларига махсус ҳимоя хусусиятларини бериш технологиясини қўллаш орқали ишлаб чиқарилган комбинезонлар патоген бактерия ва вирусларни юқтириш хавфини олдини олади. Лойиҳа ташаббускори «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибига кирувчи “Cotton Road” қўшма корхонаси бўлиб, ҳозирги вақтда Германиянинг “СHT GmbH” ва Швейцариянинг “CHT Switzerland AG” компаниялари билан…