Қирғизистон жануби-ғарбидаги Ўш вилоятининг Қора-Сув туманида “EuroAsia Group” саноат-логистика парки қурилмоқда. Қурилиш ишлари 70 фоиз бажарилган.
Бу ерда трикотаж мато, трикотаж маҳсулотлар ва ип-калава тайёрлаш бўйича учта ишлаб чиқариш майдонлари фаолият юритади.
Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 2,1 млн дона ва 2,6 млн долларлик экспортбоп тикувчилик фабрикаси йил охирида ишга туширилиб, 800 иш ўрни яратилиши кутилмоқда.
18 млн долларлик трикотаж фабрикаси келаси йилнинг биринчи чораги охиригача ишга туширилиб, 300 иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Корхонада кунига 20 тоннагача мато ишлаб чиқарилади.
Кунига 15 тоннагача ип ишлаб чиқариш қувватига эга 3,5 млн долларлик йигирув фабрикаси 2025 йилнинг учинчи чорагида ишга тушади. Бу ерда 150 га яқин киши иш билан таъминланади.




