Ушбу йиғилишда ёш ходимларнинг ўз касбига бўлган ҳурмати, ҳамда бажараётган вазифаларига нисбатан масъулиятларни тубдан ҳис этиш, жиддий ёндашиш, янги инновацион ғояларни эркин таклиф қилиш, ўз устида ишлаш, мақсад сари интилиш, ораторлик қобилиятига эга бўлиш давра суҳбати ўтказилди. Инсон ҳаёти давомида молиявий эҳтиёжини қондириш мақсадида иш юритиши, бу мажбурият эмас балки яшаш тарзи, инсонийлик хислати, хар бир шахс жамиятнинг бир қисми эканлиги айтиб ўтилди.
Йиғилиш давомида ходимларнинг маънавий дунё қарашини кенгайтириш мақсадида, Тошкент шаҳрида жойлашган музейларга саёҳат уюштириш;
Ходимларнинг инглиз тилида эркин сўзлашиши тўғрисида чора тадбир дастури ишлаб чиқилиши, ёшлар ўртасида “Speaking club” тузилиб вақти вақти билан “coffe break” танаффуслари ўтказиш;
Уюшма ёшлари бошчилигида ҳафтада бир маротаба стол тенниси мусобақалари ўтказиш;
Уюшмадаги мавжуд барча ёш ходимларни (қайси бўлимда ишлашидан қатъий назар) тўқимачилик жараёнларини жойларга чиқиб ўрганиш мақсадида, вилоятларда жойлашган корхоналарга ташриф буюриш каби топшириқлар уюшманинг малакали ва юқори тажрибага эга ходимларига юклатилди.




