Савол:
Ассалому алайкум! Саволим – турмуш ўртоғим 2003 йилда Урганч маиший хизмат касб ҳунар коллежини бухгалтерия мутахассислигини битказиб, 2005- 2018 йилгача Хоразм вилояти Шовот туманида «Пахта тозалаш» АЖ корхонасида ишлаган, ҳозирги кунда Шовот туманида «Узтекс Шовот» корхонасида ишлайди. 5 августдан бошлаб суҳбат асосида ОТМга қабул бошланади. ОТМга қаердан тавсиянома олса бўлади, қандай ҳужжатлар керак?
Жавоб: Сардор Одинаев, Кадрлар билан ишлаш ва ОТМ фаолиятини такомиллаштириш бошқармаси бошлиғи.
Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби, шунингдек, тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг рўйхати тасдиқланди.
Бунда, тасдиқланган рўйхатда қайд этилган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари 2021/2022 ўқув йили учун 100 нафаргача ходимга тавсиянома бериши мумкинлиги белгилаб қўйилди.
Суҳбат натижаларига кўра сиртқи ва кечки таълим шаклига ўқишга тавсия этилган, тавсияномага эга бўлган абитуриентнинг ўқиши (сиртқи таълим шакли учун 5 йил, кечки таълим шакли учун 4 йил) учун тўлов-шартнома маблағлари ишлаб турган ташкилот (вазирлик ёки идора ёки йирик хўжалик бирлашмаси) томонидан белгиланган муддатларда тўлаб берилиши таъминланади.
Тавсияномага эга бўлган абитуриентларнинг сиртқи ва кечки таълим шаклига ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари муайян олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан 5 августдан – 25 августгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Тавсияномага эга бўлган абитуриентлар олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
- Тармоқ корхоналари раҳбарияти номидан номзодлар бутун ўқиши (сиртқи таълим шакли учун 5 йил, кечки таълим шакли учун 4 йил) учун тўлов-шартнома маблағларни ўз вақтида тўлаб бериш бўйича кафолат хати;
- меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма (муҳр, имзо);
- номзодлар паспорт нусхаси;
- номзоднинг маълумотномаси (объективка);
- умумий ўрта таълимни (11-синф негизида) тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат ва унинг иловаси асл нусхалари;
- номзод паспорт нусхаси.
2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари бакалавриатининг сиртқи таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари
| Шифр | Вазирликлар, идоралар, олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари номи | |
| 5310900 | Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти (тармоқлар бўйича) | |
| 5320300 | Технологик машиналар ва жиҳозлар (тармоқлар бўйича) | |
| 5320400 | Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича) | |
| 5320800 | Матбаа ва қадоқлаш жараёнлари технологияси | |
| 5320900 | Енгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш ва технологияси (ишлаб чиқариш турлари бўйича) | |
| 5321200 | Табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси (хом ашё турлари бўйича) |

