
Мода инсон томонидан чиқариладиган парник газларининг тахминан 10% ни ташкил қилади, аммо гардеробингизнинг иқлимга таъсирини камайтириш усуллари мавжуд.
“Кўп йиллар давомида мен кийим сотиб олишга жуда қизиқардим”, дейди Снежина Пискова. “Мен гардеробимда кўпроқ хилма-хилликка эга бўлиш учун 10 га яқин жуда арзон жинси шимлар сотиб олганман, гарчи мен улардан икки ёки учтасини кийган бўлсам ҳам”.
Моданинг жозибасига қарши туриш ҳақида гап кетганда, Пискова кўпчиликка каби муаммоларга дуч келади. Мода компаниясининг копирайтери сифатида унинг атрофи модаистлар билан ўралган эди ва унга ўхшашлар оқимда сувиш унга осондек эди.
Аммо иқлим инқирози ҳақида гап Болгариянинг София шаҳрида яшовчи Писковани саноатнинг таъсири ва ўзининг харид қилиш одатлари ҳақида ўйлашга мажбур қилди.
Мода саноати глобал углерод чиқиндиларининг тахминан 8-10% ва оқава сувларнинг деярли 20%ни ташкил қилади. Учишнинг атроф-муҳитга таъсири аллақачон маълум бўлсада, мода авиация ва юк ташишдан кўра кўпроқ энергия сарфлайди.
Умуман олганда, кийим-кечак мураккаб таъминот занжирларига эга бўлиб, бу шим ёки янги пальто ишлаб чиқаришдан келиб чиқадиган барча чиқиндиларни ҳисобга олишни қийинлаштиради. Кейин кийим-кечак истеъмолчига керак бўлмаганда қандай ташилади ва утилизация қилинади.

Мода саноати авиацияга қараганда кўпроқ углерод чиқиндилари учун жавобгардир
Аксарият истеъмол товарлари шунга ўхшаш муаммолардан азият чекаётган бўлсада, мода саноати нафақат бошдан кечираётган, балки рағбатлантирувчи ўзгаришларнинг жадал суръати туфайли айниқса муаммоли. Ҳар бир янги мавсум (ёки микро-мавсум) билан истеъмолчилар трендда қолиш учун энг янги маҳсулотларни сотиб олишга мажбур бўлишади.
Кийим-кечак ишлаб чиқаришга кирадиган барча ресурсларни тасаввур қилиш қийин, аммо мисол сифатида деним (жинси матоси) ни олайлик. БМТнинг ҳисоб-китобларига кўра, битта жинси шим қилиш учун бир килограмм пахта керак бўлади. Пахта одатда қуруқ шароитда етиштирилганлиги сабабли, бу килограмм ҳосил қилиш учун тахминан 7500-10 000 литр сув керак бўлади. Бу киши бошига тахминан 10 йил ичимлик суви.
Денимни камроқ ресурс талаб қиладиган усуллар мавжуд, аммо умуман олганда, пахтанинг табиий ҳолатига имкон қадар яқин бўлган материалдан тайёрланган жинси шимлар ишлаб чиқариш жараёнида камроқ сув ва камроқ зарарли ишлов беришни талаб қилади. Бу камроқ оқартириш, қум билан тозалаш ва олдиндан ювишни англатади.
Кўпгина замонавий жинси шимларидаги эластанли чўзилувчан мато пластикдан олинган синтетик материаллардан тайёрланган бўлиб, шимни қайта ишлашни камайтиради ва атроф-муҳитга таъсирини янада оширади.
Афсуски, бу энг машҳур жинси шимларнинг баъзи турлари сайёрадаги энг бардошли эканлигини англатади. Мисол учун, мато бўёқлари сув йўлларини ифлослантиради, сув ҳаёти ва ичимлик сувига ҳалокатли таъсир қилади. Юпқа жинси шимларнинг кўплаб замонавий услубларига тўқилган чўзилган эластан материали пластикдан олинган синтетик материаллардан тайёрланган бўлиб, қайта ишлашни камайтиради ва атроф-муҳитга зарарли таъсирини янада оширади.
Жинслар ишлаб чиқарувчиси Levi Straussнинг ҳисоб-китобларига кўра, ўзининг машҳур 501 жинси шимлари ўз хизмат муддати давомида 33,4 кг карбонат ангидрид эквиваленти ишлаб чиқаради – бу ўртача Америка автомобили 111 км йўл босиб ўтганига тенг. Бу чиқиндиларнинг учдан бир қисмидан салгина кўпроғи толалар ва газламалар ишлаб чиқаришга тўғри келади, яна 8% жинси шимларни кесиш, тикиш ва пардозлашдан тушади. 16% – қадоқлаш, транспортировка ва чакана савдо ҳиссасига тўғри келади, қолган 40% истеъмолчи фойдаланиш – асосан жинси шимларни ювиш ва чиқиндига чиқаришдан келиб чиқади.
Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган 2% эластандан иборат жинси шимлар бўйича яна бир тадқиқот шуни кўрсатдики, толалар ва жинсилар Levi’s таҳлилига қараганда 7 кг кўпроқ углерод ишлаб чиқаради. Бу шуни кўрсатадики, ишланмаган деним (жинси матоси) ни танлаш иқлимга камроқ таъсир кўрсатар экан.
Аммо сиз кийим ёрлиғига қараб жинсиларнинг табиатга таъсирини камайтиришнинг қўшимча усулларини топишингиз мумкин. Better Cotton Initiative ва Organic Textile Standard каби сертификатлаштириш дастурлари истеъмолчиларга жинси қанчалик барқарор эканлигини аниқлашга ёрдам беради (гарчи бу дастурлар мукаммал бўлмасада – кўпчилик маблағ этишмаслиги сабаб хизматлардан фойдаланишдан воз кечишмоқда).

Бир жуфт жинси шим ишлаб чиқариш учун зарур бўлган пахта ўсишида жуда кўп сув керак, бўяш ва ишлаб чиқариш эса ундан ҳам кўпроғини таълаб қилади.
Кўплаб ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, жинси шимлар ишлаб чиқаришнинг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш йўллари устида ишламоқда, ундан ташқари компостланганда бир неча ой ичида парчаланадиган жинси шимларни қайта ишлаш усулларини ишлаб чиқмоқда.
Бу пахта эмас, балки кийим матоси ишлаб чиқаришда кенг тарқалган синтетик полимер полиестердир. Глобал миқёсда “биз киядиган кийимларнинг 65%и полимерлардан тайёрланади”, дейди Глазго университетидаги докторлик диссертациясида истеъмолчи кийимларини қайта ишлашга эътибор қаратган иқтисодиёт бўйича мутахассис Лин Уилсон.
Кийимлар учун полиестер толаларини тайёрлаш йилига 70 млн баррель нефть сарфланади. Сув ўтказмайдиган курткалардан тортиб нозик шарфларгача бўлган кийимлардан халос бўлиш жуда қийин. Бу таркибни қўллаш қулайлик билан боғлиқ – полестерни тозалаш осон ва у бардошли. Бундан ташқари, у энгил ва арзон.
Аммо полестер кўйлак пахта кўйлагидан икки баравар кўп углерод изига эга. Полестер кўйлак 2,1 кг пахта кўйлак билан солиштирганда 5,5 кг карбонат ангидрид эквивалентини ишлаб чиқаради.
Кийимларимиз учун полиестер толаларини тайёрлашда йилига 70 млн баррель нефть сарфланади.
Қайта ишланган полестер матога ўтиш углерод чиқиндиларини камайтиришга ёрдам беради – қайта ишланган полестер тоза полиестер чиқиндиларининг ярмидан тўртдан бир қисмини ташкил қилади. Аммо бу узоқ муддатли ечим эмас, чунки полиестер парчаланиши учун юзлаб йиллар керак бўлади ва атроф-муҳитга микрофиберларни чиқариши мумкин.
Аммо табиий матолар, агар уларни ишлаб чиқариш катта миқдорда сув, бўёқ ва транспортни талаб қилса, барқарор бўла олмайди. Органик пахта, акс ҳолда пестицидларнинг катта миқдорига дучор бўладиган фермер хўжаликлари ишчилари учун яхшироқ бўлиши мумкин, аммо сув сарф миқдори сақланиб қолмоқда.
Ҳозирги кунда, кўп сонли инновациялар камроқ таъсирга чидамли матоларни яратишга қаратилган.
Биокутюр ёки барқарор мода катта бизнесга айланмоқда. Баъзи компаниялар тўқимачилик маҳсулотларини яратиш учун ёғоч, мева ва бошқа табиий материаллардан фойдаланмоқчи. Олимлар матоларини бўяшнинг муқобил усулларини синаб кўришмоқ ёки ташлаб юборилгандан кейин осонроқ парчаланадиган материалларни қидирмоқдалар.

Дўстлар билан кийим алмаштириш сизнинг гардеробингизни янгилаши ва дўстлигингизга қизиқарли янги жиҳат олиб келиши мумкин.
Кийимларимиздаги углерод изи бошқа йўллар билан камайиши мумкин. Бизнинг харид қилиш усулимиз бунга катта таъсир кўрсатади.
Баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатдики, онлайн харидлар анъанавий озиқ-овқат дўконларига саёҳатга қараганда камроқ углерод изига эга бўлиши мумкин, айниқса истеъмолчилар узоқда яшаса. Онлайн харидларнинг ўсиши истеъмолчиларнинг хатти-ҳаракатларида ҳам ўзгаришларга олиб келди, истеъмолчилар ўзларига керак бўлганидан кўпроқ нарсани сотиб олишлари, эшигигача этказиб беришлари ва кейин кийиб кўрилганидан кейин харидларининг аксарият қисмини қайтариб бериш тезкор мода маданиятини кучайтирмоқда.
Товарларни қайтариб бериш аслида юкларингизни ташишдан чиқадиган чиқиндиларни икки баравар ошириши мумкин.
Бундан ташқари, онлайн сотувчилар ва мода брендлари учун қайтарилган кийимларга бошқа ҳаридор топишга уринишдан кўра, ташлаш ёки ёқиш арзонроқга тушишини таъкидлайди. Бу нафақат кийим-кечак ишлаб чиқаришдан чиқадиган парник газлари бўлишини англатмайди, балки кийимнинг чириши ёки куйиши натижасида қўшимча ҳавога чиқиндилар чиқарилади. АҚШ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлигининг ҳисоб-китобларига кўра, 2017 йилда 10,2 миллион тонна тўқимачилик чиқиндилари полигонларга келиб тушган ва 2,9 миллион тоннаси ёниб кетган. Буюк Британияда эса, ҳар йили 350 минг тоннага яқин кийим-кечак чиқиндихонага тушади.
Мақола қахрамони Пискова дўстлари билан жуда кўп кийим алмашади, бу уларга нафақат ўзларининг шкафларини янгилаш имконини беради, балки бир-бирига яқинроқ бўлишга ёрдам беради.
Онлайн харидлар таъсирини камайтиришнинг осон йўли – фақат биз хоҳлаган ва сақламоқчи бўлган нарсаларни буюртма қилишдир. Жаҳон банки маълумотларига кўра, баъзи мамлакатларда сотиб олинган кийимларнинг 40% ҳеч қачон ишлатилмайди.
Пискованинг ўзи тезкор мода маданиятидан узоқлашишга ҳаракат қилди, ўзида бор нарсаларни қадрлашни ўрганди. Аммо модага бўлган қизиқишдан халос бўлиш осон нарса эмас. Бунинг учун ҳарид қилиш марказларига заруррият туғлмаганда боришдан бош тортиш самарали усул. Шунингдек, у баъзида дўстлари билан кийимларини алмаштирмоқда, бу уларга нафақат гардеробини янгилаш имконини беради, балки уларни бир-бирига яқинроқ ҳис қилишига ёрдам беради. Шунингдек, у кийимидаги кичик камчиликларни қайтариб бериш учун баҳона сифатида кўришдан кўра, уларга чидашни ўрганди.
Кийимни неча марта кийганингиз ҳам унинг умумий углерод изини катта фарқ қилиши мумкин. Швециянинг Готҳенбург шаҳридаги Чалмерс технология институти олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ўртача пахта футболкаси атмосферага 2 кг дан кўпроқ карбонат ангидрид эквивалентини чиқариши мумкин, полиестер либос эса деярли 17 кг карбонат ангидридни чиқаради.

Баъзан мода танловларингизнинг атроф-муҳитга таъсирини камайтиришнинг энг яхши усули – омма стереотипларидан чиқиб кетиш.
Швецияда футболка йилига ўртача 22 марта, кўйлак эса 10 марта кийилишини ҳисоблаб чиқди. Бу кийилган кийимда ажралиб чиқадиган углерод миқдори бир неча баравар юқори эканлигини англатади.
Эллен Макартур жамғармаси маълумотларига кўра, 2000 ва 2015 йиллар оралиғида кийим кийишнинг ўртача сони 36% га камайди. Худди шу даврда кийим-кечак ишлаб чиқариш эса икки баравар кўпайди. Бу муваффақиятларга кийим-кечакларнинг сифати ва мустаҳкамлиги туфайли эришилди.
Бир қатор оммавий сўровлар шуни кўрсатадики, кўпчилигимиз гардеробимизда деярли ҳеч қачон киймайдиган кийимларимиз бор. Сўровномага кўра, ўртача британияликларнинг гардеробидаги кийимларнинг деярли ярми ҳеч қачон кийилмайди, биринчи навбатда, улар кичкина келиб қолган ёки модаси эскирган. АҚШда эса, истеъмолчига тегишли маҳсулотларнинг бешдан бир қисми кийилмаганлигини аниқлади.
Сифатли кийимларни олиш, уларни тез-тез кийиш ва уларни узоқроқ сақлаш кийимингиздаги углерод изига қарши курашиш учун энг оддий усул. Буюк Британияда атига тўққиз ой давомида фаол равишда бир кийимни кийиш унинг атроф-муҳитга таъсирини 20-30% га камайтириши мумкин.
Табиийки, баъзи кийим-кечак компаниялари бу ерда имкониятни сезмоқдалар. Мисол учун, кийим-кечак ижараси хизматлари, ижтимоий тармоқлар асрида актуал бўлиб, одамлар бир хил кийимда бир неча марта кийиб онлайн кўринишни хоҳламайдилар. Онлайн расмларида чиройли кўринишни ва атроф-муҳитга камроқ таъсир қилишни ҳохловчилар учун рақамли мода ҳозирги кун эфемер тенденция сифатида онлайн расмлардаги кийимларни ўзгартириш имкониятини очмоқда.
Швецияда ўртача йилига футболкалар 22 марта ва кўйлаклар 10 марта кийилади.
Кам сотиб олиш кийимга кўпроқ ғамхўрлик қилишни англатади. Буюк Британиянинг қайта ишлаш хайрия ташкилоти WRAP (Waste & Resources Action Program) томонидан ташкил этилган Love Your Clothing каби веб-сайтлар кийимнинг углерод изини камайтириши мумкин бўлган кийимни таъмирлаш ва умрини узайтириш бўйича маслаҳатлар бермоқда.
Кийим-кечакларни кўп сотиб олиш, лекин кам фойдаланиш сабабларини ҳам ҳал қилишга ёрдам беради.
Австралиядаги Флиндерс университетида руҳий касалликларни ўрганувчи клиник психолог Майк Кириос: “Биз сотиб оладиган кўплаб нарсалар, айниқса мода буюмлари ўзимизда ўз вазифасини бажаради”, дейди. Унинг таъкидлашича, ўзини паст баҳолайдиган ёки мақоми ташвишида бўлган одамлар, айниқса, ўзларини керакли деб ҳис қилишлари учун ортиқча харажат қилишар экан. Доим мукофотланишини ҳохлаган одамларда, импульсли харидлар пайтида миядаги “мукофотланиш” учун жавоб берадиган марказлар жуда фаол бўлар экан.
Онлайн харидга нисбатан импульсини назорат қилиш қийинроқ, Кириос айтганидек, “қарор қабул қилиш кучингиз минималлаштирадиган пайтда”, онлайн-дўконлар 24/7 очиқ.
Ҳисоб-китоблар турлича бўлсада, аҳолининг тахминан 5% мажбурий сотиб олиш хатти-ҳаракатларини намойиш этади. “Муаммо шундаки, бу муаммо яхши яширинган”, дейди Кириос. “Одамлар бу касалликдан даволаниш учун ҳаракат қилмайди, чунки улар бу муаммо эканлигини тан олишмайди”.
Ечимлардан бири кийим-кечакларни онлайн кўриш учун сарфлаган вақтингизни тақсимлаш, аммо яхшироқ ёндашув – пул сарфлайдиганлар излаётган “мукофотланиш” туйғусига эришишнинг камроқ сарфи йўлларини топишдир. Оддий истеъмолчилар янги кийимларга бўлган чанқоғини винтаж ва ишлатилган кийим дўконларидан харид қилиш орқали қондиришлари мумкин.

Кийимларимизни бир неча ой кўпроқ кийиш уларнинг сайёрамизга таъсирини камайтиришида ёрдам беради.
“Ишлатилган кийим кийимга иккинчи ҳаёт бахш этади ва тез мода айланишини секинлаштиради”, дейди Фи Гилфеатҳер, Охфам хайрия ташкилотининг барқарор мода бўйича эксперти. “Шундай қилиб, мен иккинчи қўл (кийим) аслида ортиқча истеъмол қилишнинг эчимларидан бири деб ҳисоблайман”.
Кир ювиш миқдорини камайтириш, гардеробингиздаги углерод изини камайтиришга ёрдам беради, шунингдек, сув сарфини ва кир ювиш машинангизга тўкиладиган микрофиберлар миқдорини камайтиради.
“Кийимларингизни сиз ўйлаганчалик тез-тез ювишингиз шарт эмас”, дейди Гилфзер. Мисол учун, у ҳар бир кийгандан кейин ювиш ўрнига баъзи кўйлакларини ҳавога осиб қўяиш мақсадга мувофиқ. “Сиз ювиш сонини камайтиришингиз – пластмасса сув таъминотига тушмаслигига ишонч ҳосил қилишнинг энг яхши усули”.
Кийимни умрининг охирида қандай утилизация қилиш ҳам муҳимдир. Уларни ахлатхонага ташлаш ёки ёқиб юбориш шунчаки кўпроқ эмиссияга олиб келади. Эҳтимол, энг яхши ёндашув уларни дўстларингизга бериш ёки агар улар ҳали ҳам кийиш учун этарлича яхши бўлса, уларни ҳайрия марказларига олиб боришдир. Бироқ, одамлар уни янги кийим сотиб олиш учун жой бўшатиш сифатида ишлатишдан эҳтиёт бўлишлари керак.
Агар кийим эскирган ёки тузатиб бўлмайдиган даражада шикастланган бўлса, уни йўқ қилишнинг энг экологик усули уни қайта ишлашга юборишдир. Баъзи йирик ишлаб чиқарувчилар аллақачон қайта ишланган матолардан фойдаланишни бошлаганлар, бироқ истеъмолчилар учун эски кийимларни топшириш жой топиш кўпинча қийинчилик туғдирмоқда.
Кийимларни янада барқарор қилиш учун зарур бўлган кўплаб ўзгаришлар ишлаб чиқарувчилар ва мода саноатини назорат қилувчи йирик компаниялар томонидан амалга оширилиши керак. Аммо истеъмолчилар сифатида биз барчамиз ўз одатларимизга киритаётган ўзгартиришлар нафақат бизни яхши томонга ўзгартиради, балки саноатнинг ўзгаришига олиб келади.
Агар биз тўғри ўйладиган истеъмолчи бўлсак, биргаликда ўзгаришлар қила оламиз, дейди Гилфезер.




