«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси қошидаги “UzTextile Export” ташқи савдо компанияси томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган коронавирус билан касалланган беморларни даволашга ихтисослаштирилган шифохоналарга ташриф буюриб, тиббий ҳимоя воситалари етказиб берилди.
Пандемия билан боғлиқ вазият барчамизни бирлашишга ва касалликни кенг тарқалишини олдини олишга ундамоқда. Ҳар бир фуқаро касалликни тарқатилиши олдини олиш учун масофани сақлаши, ниқоб тақиши, гигиена қоидаларига риоя қилиши, имкон бўлса муҳтожларга ёрдам бериши ва уларни молиявий ва маънавий қўллаб-қувватлаши зарур.
Айни шу мақсадда Уюшма вакиллари томонидан Тошкент шаҳри Зангиота туманида жойлашган 3-сонли кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонаси ва 1- сонли Республика клиник шифохонасига ташриф буюриб, у ердаги шифокорлар ҳолидан хабар олинди, ва уларга жами 2000 та ҳимоя комбинезони, 2000 та бахила ва 4000 та ниқоблар хайрия тариқасидаги етказиб берилди.Бундай хайрия акциялари тармоқ корхоналари томонидан мунтазам равишда амалга ошириб келинмоқда.




