Одамзод пайдо бўлибдики илм олиш ва янгилик яратишга интилиб келган. Аввал тошларга, сўнгра турли терилар ва қоғозга ўрганганларини муҳрлаган.
Алишер Навоий «Китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи», дея таъкидлаган бўлса, Амир Темур «Китоб – барча бунёдкорлик, яратувчилик ва ақл-идрокнинг, илму донишнинг асосидир. Ҳаётни ўргатувчи мураббийдир», дея уқтирган.
Кўп китоб ўқиган одам
- тафаккур доираси бошқаларникидан ажралиб туради
- оламни, ҳаёт ҳақиқатини, яхши-ёмонни теранроқ англайди
- оила аъзолари, фарзандлари ва атрофдагиларни ҳам китобнинг сирли олами томон чорлайди.
- равон гапиришни, чиройли жумлалар тузишни ўрганади
- сўз бойлиги ошиб, кенг фикрлайди
- Китоб ўқиш — ақлни чархлайди, хотирани яхшилайди, Алсгеймер касаллигидан сақлайди
- янгилик яратишга ундайди.
- ички хотиржамлик ва уйқуни яхшилайди, стрессдан асрайди
- ўзига бўлган ишончи оширади
- ёши нечада бўлишига қарамай доимо ўзини ёш ҳис қилади.
Саҳоватпеша ва ўқишни кенг тарғиб этувчи инсонлар куни кеча кутубхонамизга шахсий фондларидан дунё мумтоз адабиёти дурдоналарининг 650 дан ортиқ тақдим этишди.
Таниқли ёзувчи Рей Бредбери таъкидлаганидек, китобларни ёқишдан ҳам оғир жиноят бор, бу масалан уларни ўқимасликдир. Пандемия билан боғлиқ вазият эса янгилик яратиш, маънавий ва касбий салоҳиятини оширишнинг айни пайти. Уюшманинг www.uzts.uz сайтида жойлаштирилган электрон китобларни ҳам мутолаа қилишни унутманг.




