Ургут тумани ҳокимлиги, “URGUT CHINA CARTONS” MCHJ & “BIBI TEKS” MCHJ, ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси туман филиали ҳамкорлигида 2-сектор ҳудудида жойлашган “Терсак, Узунсой” маҳалласида яшовчи “Саховат ва кўмак”га муҳтож оилаларнинг 14 нафарига озиқ-овқат маҳсулотлари шакллантирилган рўйхат асосида ногиронлиги бўлган, эҳтиёжманд, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва кунлик ишларда ишловчи фуқароларга моддий ёрдамлар берилди.
Шундай синовли кунларда эҳтиёжмандларга ёрдам қўлини чўзаётган саховатпеша инсонларга “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси номидан миннатдорчилик билдирамиз.



















