Ўзбек халқи азал-азалдан тинчликсевар халқ ҳисобланади. II жаҳон уруши даврида ўзбек халқи метин ирода, куч, сабр ва бағрикенглик ҳислатларини кенг намоён қилган. Бежиз шу йилларда Тошкентга Тинчлик ва Нон шаҳри мақоми берилмади.
9 майни Хотира ва Қадрлаш куни юртимизда умумхалқ байрами сифатида нишонлаб, бу куннинг эзгу мақсади ўтганларни ёд этиш, қариялар ва беморлар ҳолидан хабар олиш, ота-она яқинларни зиёрат қилишдан иборат.“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси жамоаси ҳам айни шу кунларда II жаҳон уруши фронт орти ветеранлари ва соҳа ривожига йиллар давомида ўз хиссасини қўшган тармоқ мутахассисларини зиёрат қилиш, улар ҳолидан хабардор бўлиш, Рамазон кунларида ва карантин даврида моддий ва маънавий кўмаклашиш мақсадида 20 дан ортиқ нафақадаги ходимлар уйларига ташриф буюришди.
Бу ташриф уларга бир олам қувонч бағишлади. Умрининг кўп қисмини ишга сарф қилиб кўзлари хиралашган, қўллари қадоқ босган устоз мутахассилар кўзларида ёш билан қўлларини дуога очишди ва тўқимачилик саноати бунданда юксак марраларни забт этишини тилашди.
Ветеран ва устозларга Уюшма томонидан тайёрланган озиқ-овқат ва маҳсулотлар, пул мукофотлари тақдим этилди.