Аввал хабар берганимиздек 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббуси Давлат раҳбари томонидан кенг қўллаб-қувватланди, давлатимиз ва халқимиз бирлигини намоён этгани таъкидланди.
Мисол тариқасида, Наманган вилоятида жойлашган “Арт Софт Текс Кластер“ МЧЖ нинг 3000 дан зиёд оилаларни оталиққа олгани намуна сифатида таъкидланди ва ана шундай саховатпеша корхона раҳбарларига Президент ўз миннатдорчилигини билдирган эди.
Куни кеча “Indenim Cluster” МЧЖ таъсисчилари ҳам ушбу хайрли ишга қўл уришди. Кластер томонидан Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида “Oltinsoy Zif Tekstil” ташкил этилиб чекка қишлоқ хотин-қизлари ва кам таъминланган оила аъзоларидан иборат 300 нафар аҳолини доимий иш билан таъминланди.
Шу билан бир қаторда “Zif Tekstil” МЧЖ томонидан Музработ туманида 100 нафар оилани иш билан таъминлаш мақсадида тикувчилик цехи ташкил этилиб ишга туширилди.



