«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси делегацияси Хитой Халқ Республикасининг Урумчи шаҳрида бўлиб ўтган IX Хитой–Евросиё EXPO–2026 халқаро кўргазмаси доирасида ташкил этилган кооперация учрашувида иштирок этди.
🔹 Тадбир давомида Хитойнинг давлат ташкилотлари, тармоқ уюшмалари ҳамда бизнес вакиллари билан икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказилиб, тўқимачилик саноатида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
🔹 Шунингдек, 30 дан ортиқ Хитойнинг тўқимачилик корхоналари билан музокаралар ташкил этилиб, ўзаро савдо алоқаларини ривожлантириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишида кооперацияни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ташриф якунида «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳамда Шинжон ишлаб чиқариш ва қурилиш биринчи корпуси қўмитаси ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган Англашув меморандуми имзоланди.






