“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси вакилларининг Хитой Халқ Республикасига ташрифи доирасида “Shaoxing Huangxi Intelligent Group” компанияси раҳбарияти билан учрашув ташкил этилди. Тадбирда замонавий технологияларни жорий этиш ва ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, делегация таркибида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамда йирик тўқимачилик корхоналари вакиллари ҳам иштирок этди.Тадбир давомида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси Джуманиязов Мухаммаджон Бахрамович томонидан мамлакатимиз тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати салоҳияти ҳамда устувор ривожланиш йўналишлари бўйича тақдимот ўтказилди.
Учрашув давомида қуйидаги устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди:
⏺️ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва технологик янгилаш;
⏺️хомашёни чуқур қайта ишлаш даражасини ошириш;
⏺️юқори қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш;
⏺️ишлаб чиқариш жараёнларига рақамли ва автоматлаштирилган бошқарув тизимларини жорий этиш;
⏺️экспорт салоҳиятини ошириш ва янги бозорларни диверсификация қилиш.
✅Учрашув якунлари бўйича томонлар технологиялар трансфери, тажриба алмашиш ҳамда икки давлат корхоналари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича келгусидаги ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.






