Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича Миллий комиссия фаолияти доирасида Ўзбекистонда Better Cotton Initiative (BCI) дастурини қўллаб-қувватлашга бағишланган Миллий маслаҳат кенгаши йиғилиши ташкил этилди.
Йиғилиш давомида:
– 2026 йил учун устувор вазифалар
– 2025–2027 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” ижроси
– барқарор пахта сектори ривожига ҳамкор ташкилотлар ҳиссаси
атрофлича муҳокама қилинди.
Фермерлар иштирокидаги пилот лойиҳалар, муносиб меҳнат масалалари ҳамда ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, жорий йил сентябр ойида Ўзбекистонда АҚШ, Бразилия, Австралия, Испания, Туркия, Покистон ва бошқа давлатлардан BCI глобал ҳамжамияти вакиллари иштирокида ўтказилиши режалаштирилаётган “Large Farm Week” халқаро тадбирига тайёргарлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.



