
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасида Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Қарорлари, Фармойишлари ва топшириқлари ҳамда Ҳукумат томонидан берилаётган барча топшириқлар ижросини таъминлашда “Ijro.gov.uz” электрон тизими орқали назорат ўрнатилган бўлиб, тимизда белгиланган вазифа ва топшириқлар ижросини таъминлашда Уюшма томонидан барча зарурий ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Жорий йилнинг 25 июл санасида қабул қилинган “Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-117-сонли Фармони ижро интизоми самарадорлиги ва натижадорлигини амалга оширишда муҳим қадам бўлди.
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан 2025 йил якунлари билан 189 та топшириқнинг ижроси тўлиқ таъминланди.
Топшириқлар ижросини таъминлашда энг аввало, уларнинг натижадорлигига эътибор қаратиш алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Бунда ижрога барвақт киришмаслик, тасдиқланган назорат режалари, йўл хариталаридаги муддатлар билан тизимли равишда ишларни ташкил қилмаслик, фақатгина ижро муддати яқин бўлган топшириқлар билан ишлаш каби салбий иллатларни кескин ва манзилли бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Шу билан бирга, 2025 йил учун энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) тасдиқлангани, унга кўра жорий йил IV-чорак якунлари бўйича қуйидаги кўрсаткичларга эришилди.
- Асосий эришилган кўрсаткичлар:
15 та кўрсаткичнинг ижроси тўлиқ бажарилиб, 2 та кўрсаткич, жумладан ташқи бозор конъюнктураси ўзгариши натижасида экспорт кўрсаткичлари қисман таъминланди. Хусусан:
– саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари ўсиш суръатлари 8,5 фоизга ошди (144,5 трлн сўм);
– Экспорт ҳажми 2,6 млрд долларга етказилди, белгиланган режа 65,1 фоизга таъминланди.
– Инвестиция дастури доирасида 107,2 млн доллар миқдорида инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилиб, белгиланган режага 101,8 фоизга бажарилди;
– 70 дан ортиқ инвестиция лойиҳалари фойдаланишга топширилди;
– саноат маҳсулотлари таннархи харажатлари 8,3 фоизга қисқартирилди;
– маҳаллий корхоналар томонидан ип калавани қайта ишлаш даражаси 65,9 фоизга етказилди;
– соҳада энерго тежамкор технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиш орқали 22,4 млн кВт энерго самарадорликка эришилди;
– 30 дан ортиқ Халқаро кўргазмаларда 500 дан ортиқ корхоналар иштироки таъминланиб, экспорт географияси 76 та давлатни ташкил этди.
2025 йил сентябрь-декабрь ойлари якуни бўйича Уюшма самарадорлиги 93,2 % ни ташкил этиб вазирлик ва идоралар бўйича 42 ўринни ташкил этди.
Қосим Қорақулов
Ижро назорати бўлими бошлиғи




