Соҳа корхоналари диққатига!
Лидерлар қаторида бўлинг
2024 йил 2-3-май кунлари Чехиянинг Прага шаҳрида тўқимачилик хизматлари соҳасида муҳим воқеа – ETSA Congress 2024нинг 30 йиллиги бўлиб ўтади.
ETSA (Европа тўқимачилик хизматлари ассоциацияси) манфаатдор томонларни бирлаштирган тўқимачилик хизматлари саноатининг чемпионлар лигаси ҳисобланади.
У сизни нима билан қизиқтириши мумкин?
Саноат лидерлари ва мутахассислари бу ерда йиғилиб, саноатнинг барқарор, яшил ва рақамли иқтисодиётни шакллантиришдаги ҳал қилувчи ўрнини муҳокама қиладилар.
Конгрессда иштирок этиш орқали сиз тўқимачилик хизматлари соҳасидаги муаммолар ва ютуқлар ҳақида чуқур муҳокамалар гувоҳи бўлишингиз, Европа Иттифоқининг Яшил келишуви ва иқлим шартномаси ва уларнинг соҳага таъсири ҳақида тасаввурга эга бўлишингиз, саноат етакчилари, инноваторлар ва ҳамкасблар билан суҳбут қуришингиз мумкин бўлади.
Батафсил https://www.textile-services.eu/ ҳавола орқали танишингиз мумкин.
Иштирок бўйича саволларингиз юзасидан “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига мурожаат қилинг +998 71 202 22 44 (123), https://t.me/K1islombek – Ислом Каримов
uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин




