Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Б. Саидовнинг Вьетнамга расмий ташрифи доирасида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси делегацияси иштирокчилари Youngone компанияси, Bao Minh корпорацияси, Thai Tuan бренди, Ветнам тўқимачилик ва кийим – кечак уюшмаси – VITAS вакиллари билан учрашувлар ўтказдилар.
Вьетнам компаниялари, ишлаб чиқарувчилари ва брендлари Ўзбекистон тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорликни кенгайтиришга катта қизиқиш билдирдилар.
Масалан, ўзбек ип калавасини етказиб бериш масаласи ишлаб чиқарувчилар – Youngone ва Bao Minh билан муҳокама қилинди, Thai Tuan бренди Ўзбекистонда ўз шоурумини очишга тайёрлигини билдирди.
VITAS билан учрашувда ассоциация раҳбарияти Ўзбекистоннинг эркин иқтисодий зоналари инвесторлари учун тақдим этилган шартларга қизиқиши туфайли, Вьетнам ишлаб чиқарувчилари ва инвесторлари билан уларнинг ЭИЗларда фаолиятини йўлга қўйиш бўйича суҳбатлашишни ўз зиммасига олди.
Шунингдек, томонлар Вьетнам делегацияси 2024 йил сентябр ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган ITMF&IAF Қўшма конференциясида иштирок этишига келишиб олдилар.
uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин




