Gesamtmaschе кўмагида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Германияга ташрифи бошланди.
Ташриф Мюнхбергда Hochschule Hof университетида бўлиб ўтмоқда. У ерда делегация иштирокчилари тўқимачилик саноати мутахассисларини тайёрлаш учун Германия таълим тизими билан танишишлари мумкин.
Материалшунослик институти (Ifm) машинасозлик, тизим материаллари, тўқимачилик технологиялари ва композит материаллар соҳаларида янги маҳсулотлар ва ишлаб чиқариш жараёнларини ишлаб чиқади. Институт ўзининг юқори компетенциялиги ва 10 давлатдан техник жиҳозлари билан ажралиб турган ҳолда, ишлаб чиқилаётган материаллар бўйича синовлар ўтказиладиган лабораторияга эга.
Аксарият талабалар Қозоғистон, Чехия, Бангдадеш ва Ҳиндистондан бўлиб, инглиз тилида ўқийдилар ва биринчи курсдан иш фаолиятини бошлайдилар. Ўқиш бепул ва шу билан бир қаторда талабалар учун семестр 120 евро тақдим қилинади.
uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин




