“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раҳбарияти OECDнинг 10-форумида кийим-кечак ва поябзал соҳасида Due Diligence бўйича сўзга чиқди. Унда FLA, программ Better Work ва Better Cotton дастурлари, GIZ ва Cotton Campaign вакиллари ҳам иштирок этишди.
Парижда Форум доирасида “Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик кластерлари: Имкониятлар ва муаммолар”мавзусида Ўзбекистонга бағишланган махсус онлайн-сессия бўлиб ўтди.
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси Илхом Хайдаров, Fair Labor вакиллари Рича Миттал ва Ниша Терумалай, GIZ дан Жина Бургард, Better Cotton дан Корин Вуд-Джонс ва Better Work дан Абу Юсеф, шунингдек «Cotton Campaign» коалициясидан Ралука Думетреску Ўзбекистон, жумладан, тўқимачилик саноати жадал ривожланаётганини қайд этди.
Вебинар иштирокчиларининг фикрича, Ўзбекистон кўплаб мамлакатлар учун тараққиётнинг муваффақиятли ёрқин намунасидир. Бунда пахта-тўқимачилик кластерлари кўринишидаги вертикал интеграциялашган тўқимачилик ишлаб чиқариши муҳим ўрин эгаллайди.
FLA ва Better Cotton вакиллари таъкидлаганидек, бундай тизимнинг жорий этилиши жаҳон бозорига тенг ҳуқуқли иштирокчи сифатида чиқиш учун зарур шарт бўлган ишлаб чиқаришнинг изланиши ва шаффофлиги ҳамда барқарорлигини таъминлайди.
Бундан ташқари, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси ўз нутқида ишлаб чиқаришда меҳнат ва экологик меъёрларга содиқликка эътибор қаратиб, Ўзбекистоннинг ижтимоий масъулиятли пахта ташаббусини тақдим этди.
Ташаббус “оқ олтин”нинг барча бебаҳо фазилатларни ҳисобга олган ҳолда пахтанинг қиймати ва унга бўлган муносабатни қайта кўриб чиқишга чақирди.
uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин




