Тўқимачилик саноати корхоналарини қўллаб-қувватлаш доирасида 23 февраль куни “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси GIZ билан ҳамкорликда қизиқарли семинар ташкил этди. Тадбир компанияларни халқаро ярмарка ва кўргазмаларда муваффақиятли иштирок этишга тайёрлашга қаратилган эди.
Семинарнинг асосий мақсади – компания ва унинг маҳсулотларини самарали реклама қилишнинг асосий стратегияларини етказишдир.
Ўзбекистоннинг 10 дан ортиқ компаниялари вакиллари мақсадли аудиторияни тўғри танлаш, кўргазмаларда самарали иштирок этиш, кўргазма стендларини профессионал ташкил этиш, ташриф буюрувчилар билан ўзаро муносабатлар, шунингдек, потенциал харидор ва мижозлар эътиборини жалб қилиш усуллари ҳақида тушунча олдилар.
Ушбу тадбир иштирокчилари тўқимачилик саноатидаги халқаро ярмарка ва кўргазмаларда муваффақиятли иштирок этиш учун зарур бўлган тарғибот стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича қимматбаҳо билим ва амалий кўникмаларга эга бўлдилар.
uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин




