Wildberries – Ўзбекистон бозорига 2022 йилда кириб келган етакчи онлайн бозор ҳисобланади.
Wildberries Ўзбекистонда илк бор тадбиркорлар, сотувчилар ва маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар учун юзма-юз ўқув семинарларини бошламоқда. Мутахассисларимиз Wildberries платформасида рўйхатдан ўтишдан то молиявий бошқарувгача бизнес ва савдони қандай муваффақиятли ривожлантириш бўйича амалий тажриба билан ўртоқлашади ва ўз бизнесини онлайн савдода бошлаш истагида бўлганларга ёрдам беради.
Ўқув жараёни давомийлиги: бир ярим академик соатлик 3 та машғулот.
Курс дастурида:
• Wildberries платформасида рўйхатдан ўтиш
• Шахсий кабинетингиз билан ишлаш
• Маҳсулот карталарини яратиш
• Самарали савдо асослари
• Маҳсулотларни реклама қилиш
• Юкни расмийлаштириш
• Таҳлил ва ҳисобот воситалари
Ўқиш бепул. Машғулотлар санаси ва вақти рўйхатдан ўтган ҳар бир иштирокчи билан телефон орқали келишиб олинади.
Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: https://forms.gle/GdKHv34Pwx6DtppG6
Ўқитиш рус ва ўзбек тилда амалга оширилади




