«Fair Labor» уюшмаси ва GIZ Uzbekistan 23 февраль 2024 йил “Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари: имкониятлар ва муаммолар” мавзусида онлайн-сессия ўтказади.
Тадбир кийим-кечак ва пояфзал секторларида Due Dilligence бўйича Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) форуми доирасида ташкил этилди.
Маълумки, Ўзбекистон тўқимачилик саноати халқаро байерлар учун фермер хўжалиги даражасидан бир мамлакат ичида тайёр маҳсулотгача бўлган тўлиқ тайёр занжирни таклиф этади.
Сиз Ўзбекистонда меҳнат ва инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича Ўзбекистонда фаолият юритаётган турли эксперт ташкилотлари, жумладан, FLA, GIZ, Cotton Campaign, Better Work ва Better Cotton билан пахта етиштириш ва тўқимачилик саноатининг кейинги ривожланиш босқичлари муҳокамалар иштирокчисига айланасиз.
Натижада, ўзбекистонлик етказиб берувчи компаниялар самарали шикоят механизмларини, халқаро меҳнат ва экологик стандартларни, шунингдек, ижтимоий мулоқотни жорий этиш орқали мамлакатда меҳнат шароитлари ва атроф-муҳитни яратиш имкониятига эга бўладилар.
Тадбир 2023 йил 23 февралда ZOOM платформаси орқали соат 15:30 дан 17:00 гача (маҳаллий вақт билан) онлайн тарзда ўтказилади.
Вебинарда иштирок этиш учун уюшма “Ягона дарча”нинг 71 202 22 44 (157, 159) номерига мурожжат қилинг.




