Ўзбекистон тўқимачилик саноатида 2023 йил муҳим воқеа ва ҳодисаларга бой бўлди. Сўнги 5 йил давомида соҳада олиб борилган изчил ислоҳотлар натижасида дунё ҳамжамияти томонидан улар кенг эътироф этилди. Статистик маълумотларга кўра ўзбек тўқимачилик маҳсулотлар ҳорижда оммалашиб бормоқда.
Ушбу натижаларга эришиш учун қандай ишлар амалга оширилди?
- Халқаро стандартларни жорий қилиш
Жорий йилда халқаро стандартлар асосида маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш мақсадида “Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмаси ва Экспортни рағбатлантириш агентлиги билан биргаликда жами 60 та корхонада 7 турдаги стандартлар жорий этилди ва сертификатланган корхоналар сони 2 баробарга оширилди. Қўшимча равишда, Америка бозорига экспортни кенгайтириш мақсадида жорий йилнинг декабрь ойида 11 та корхонада АҚШнинг WRAP сертификати жорий этилиши натижаси Ўзбекистон нафақат Марказий Осиё балки МДҲ даватлари ичида биринчилардан бўлиб, Америка бозорига тўқимачилик маҳсулотларини етказиб беришга эришди.
- Брендлар буюртмалари асосида маҳсулот ишлаб чиқариш.
2023 йилда, соҳа корхоналари томонидан жами 27 та Европа ва Осиё брендлар остида маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиб, йил якуни билан брендларга 1,2 млрд долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинишига олиб келди.
Ўз бозорига эга ҳалқаро брендлар Cottonella (Италия), TeamDress ва Langheinrich (Германия) компаниялари Ўзбекистонга 12 млн долл. тўғридан-тўғри инвестициялар эвазига “релокация” қилиниб, маҳсулотлари экспортга йўналтирилди.
Шу билан бирга, 2024 йилда Самарқанд шаҳрида 700 дан ортиқ бренд ва ритейл компаниялар раҳбарларини Ўзбекистонда бирлаштиришга қаратилган Халқаро тўқимачилик ва тайёр кийим ишлаб чиқарувчилари федерацияларининг анжуманлари илк бор ўтказилишига эришилди.
III. Экспорт бозорларини кенгайтириш.
Ҳозирда соҳа корхоналари томонидан АҚШ, Европа давлатлари (Германия, Италия, Польша ва бошқалар), Корея ва МДҲ давлатларида 80 дан ортиқ савдо уйлари, ваколатхоналари ва агентлик тизимлари фаолият юритмоқда ва қўшимча равишда 16 та корхоналарнинг савдо уйларини очиш мақсадида ишлар давом эттирилмоқда.
Жорий йилда Германия, Россия, Франция, Испания, Италия, Туркия, АҚШ каби мамлакатларда 16 та йирик Халқаро кўргазмаларда 150 дан ортиқ корхоналар иштироки таъминланди. Қушимча равишда Милан, Барселона ва Валенсия, Штутгард, Шанхай, Париж ва Лион, Жидда ва Лондон шаҳарларида бизнес-миссиялар ташкил этилиб 180 млн.долларлик экспорт шартномалари имзоланди.
Қўшимча равишда электрон тижоратни ривожлантириш натижасида Wildberries, Ozon каби маркетплейслар орқали 400 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди.
- Сохада мутухассис тайёрлаш тизими
Германия, Италия, Бангладеш каби хорижий таълим ташкилотлари жалб қилиниб, 20 та йирик корхоналарда алоҳида синфлар ташкил этиш орқали соҳа учун дуал таълим шаклида мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малака ва кўникмаларини ошириш йўлга қўйилди. Германиянинг Хохшуле Альбштад, Швейциянинг Стольгольм университети билан ҳамкорликда соҳага кадрлар тайёрлаш юзасидан иш олиб борилмоқда.
- Янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш.
Қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва рақобатни ошириш мақсадида жорий йилда 110 минг тоннадан ортиқ сунъий тола ва аралаш матолар қайта ишланди. Дастурхон, парда ва мебель учун матолар, махсус кийимлар, қопламалар каби янги маҳсулотлар ишлаб чиқилиши йўлга қўйилди.
Ушбу ишлар натижасида йил якунига қадар 3,5 млрд. доллар миқдорида экспорт таъминланиши кутилмоқда.
- Халқаро бозорларда ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини оммалаштириш ва тарғибот қилиш
Ўзтўқимачиликсаноат уюшмаси томонидан Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида ҳорижий давлатларда турли халқаро брифинг ва матбуот анжуманлари ўтказилди, Forbes, Euronews, Brussel Times, Economista, Fiber2Fashion, TRT, Sourcing Journal каби 30 дан ортиқ йирик нашр ва телеканаллар билан ҳамкорлик ўрнатилди ва Ўзбекистоннинг тўқимачилик саноатидаги ютуқлари юзасидан 50 дан ортиқ мақола, интервью, лавҳалар тайёрланди.
uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин



