Германия уюшмаси Gezamtmasche ҳар ой чоп этиладиган «Masche» журналида немис тўқимачилик саноати, ислоҳотлар ва инновациялар ҳақида, шунингдек, жаҳон тўқимачилик саноати сўнгги янгиликлари ҳақида маълумотлар тақдим этилади.
Август сонида Ўзбекистон тўқимачилик делегациясининг Германия корхоналари, компаниялари ва брендларига сафари, шунингдек, ҳар икки томондан 60 дан ортиқ иштирокчиларни бирлаштирган Германия-Ўзбекистон форуми натижалари кенг ва батафсил ёритилди.
Шунингдек нашрда:
- 2024 йил ёзидаги трендларини VDMD.Trend.Research жамоаси томонидан ғайриоддий кўриши.
- KATAG Award 2023 кимга кетди?
- Болалар кийимлари учун андозалар: Нимага эътибор бериш керак?
- Тўқимачиликни циркулярқайта ишлаш: Mattes&Ammann тажрибаси, шунингдек Копенгаген университетдан инновациалар.
- Вискоза толасини инновацион ишлаб чиқариш.
- Европа истеъмолчилари нимага эътибор беришини билиб олинг.
- ЕИ чиқиндилар бўйича Доиравий директиваси ҳақида янгиликлар.
- “Marc Cain” трикотаж брендининг 50 йиллиги.
- Трусикларни сотиш атроф-муҳитни тиклашга ҳисса қўшади: Қандай қилиб?
- ” PICHLER” брендининг тарихи – 866 йилдан бери нафис дастурхон маҳсулотлари.
- Ип ишлаб чиқариш учун қуёш энергияси. Имкониятлар ва афзалликлари.
- ЕИнинг божхона кодексини уйғунлаштириш: нима кутилмоқда?
- ЕИда янги ҳисобот стандарти қабул қилинди. Шунингдек, у 2024 йил июнига қадар кичик ва ўрта бизнес ва учинчи мамлакат компаниялари томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.
- АҚШ тўқимачилик бозори ўсади. Қандай маҳсулотлар талабга эга бўлади?
- Осиёда Эркин савдо зонаси яратилмоқда: Бу жаҳон савдосига қандай таъсир қилади?
- Сифатли толага эришиш учун қайта ишланган толани синовдан ўтказиш.
- Янги технологиялар: Кийим сотиб олаётганда СИдан фойдаланиш.
- Шаҳар иқлимини яхшилаш учун тўқимачилик қандай ишлатилади?
uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин




