Хабарингиз бор, жорий йилнинг 30 мартдан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлараро транспорт қатнови коронавирус пандемиясини тарқалишини олдини олиш мақсадида вақтинчалик тўхтатилган.
Республика Махсус Комиссиясининг Қарорига кўра тиббий ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчи ва сотувчи корхоналар махсус стикер орқали автотранспортдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
“Ўзтўқимачиликсаноат“ уюшмаси ҳимоя воситаларини ишлаб чиқаришда узилишлар олдини олиш ҳамда Давлат хизматлари марказига кўплаб корхоналардан аризалар келиб тушганини ҳисобга олган ҳолда Уюшма таркибига кирувчи йирик тўқимачилик корхоналари ва мониторинг қилинаётган тиббий ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар рўйхати шакллантириб уларга ишчи ходимларни ташиш учун белгиланган автотранспортларга махсус стикер олиш учун Адлия Вазирлигига тегишли мурожаатларни юбормоқда.
‼️Шуни таъкидлаш керакки, Уюшма махсус стикер бериш ваколатига эга эмас.
Автотранспорт воситасига рухсатнома бериш ёки бермаслик Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги зиммасида.
Агарда Сизнинг корхонангизда шундай муаммо мавжуд бўлса Сиз аввало Давлат хизматлари марказига мурожаат қилишингиз мақсадга мувофиқ.
Уюшма ўз навбатида корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун уюшманинг info@uzts.uz электрон манзилига келиб тушган аризалар асосида Адлия Вазирлигига тегишли равишда мурожаат қилишга тайёр.
Ҳурматли тадбиркорлар!
Махсус стикерлар аввало, корхона ишчи ходимларини ишга келиб кетишини таъминлаш учун берилади, корхона ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари учун белгиланмаган.
Бу чекловлар вақтинчалик бўлиб, юртимизда вируснинг кенг тарқалишига йўл қўймаслик учун ўрнатилди.



