“Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти” давлат муассасаси томонидан “Юзни ҳимоя қилиш ниқоблари техникавий шартлари” бўйича Ўзбекистон Республика давлат стандарти ишлаб чиқилди.
Ушбу стандарт инсон оғзи ва бурнини ёпиш учун мўлжалланган ҳамда ниқоб тақиб юрувчидан бошқа одамларга тўғридан-тўғри сўлак ўтиши учун тўсиқни таъминлайдиган, юзни ҳимоя қилиш ниқобига тааллуқлидир.
Ниқоб ушбу стандартни талабларига мувофиқ бўлиши ва ўрнатилган тартибда тасдиқланган, технологик йўриқнома бўйича ишлаб чиқарилиши керак.
Асосий параметрлари ва тавсифлари сифатида қўйидагилар белгиланган:
Ниқоб стерилланмаган ҳолатда ишлаб чиқариши, истеъмолчи билан келишилган ҳолда 4; 6; 8; 10 қават миқдорда тахланган тиббиёт бинти ва марлисидан ишлаб чиқарилиши, асосий функционал тавсифлар кўра Oʻz DST 3452 талабларига мувофиқ бўлиши, камида 15 гр. бўлиши, тасмачалар билан тўғри бурчак шаклда бўлиши, санитар — гигиеник ишлов беришга барқарор бўлиши керак: ювиш воситаларини қўшиб плюс 40 °С гача ҳароратли сувда ювишларга, инсон терисига тери — қичиштирувчи таъсир кўрсатмаслиги керак.
Бундан ташқари, хом ашё, материаллар ва сотиб олинадиган маҳсулотларга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қўллашга рухсат этилган бўлиши ёки мувофиқлик сертификатига ёки сифат тўғрисидаги ҳужжатга эга бўлиши ва ГОСТ 24297 бўйича кириш назоратидан ўтказилиши керак.
Ишлаб чиқариш учун қуйидаги хом ашё ва материаллар қўлланилади:
— ГОСТ 1172 бўйича тиббиёт марлили бинти;
— ГОСТ 9412 бўйича оқартирилган тиббиёт марлиси;
— ГОСТ 630 бўйича тикув иплари;
— амалдаги норматив ҳужжатлар бўйича тўқимачилик ва трикотаж полотноси.
Қўлланмада Тамғалаш, Хавфсизлик ва атроф-муҳитни муҳофазалаш талаблари, Қабул қилиш қоидалари, Назорат усуллари, Транспортда ташиш ва сақлаш, Ишлаб чиқарувчининг кафолатлари каби талаблар ҳам белгилаб ўтилган.
Шуни таъкидлаш керакка, ушбу стандартлар барча ниқоб ишлаб чиқарувчи корхоналар учун тааллуқли бўлиб, уларни жорий этишда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси “Ўзстандарт” агентлиги билан ҳамкорликда амалий ёрдам кўрсатишга тайёр.



