200 минг тоннадан ортиқ пахта етиштириладиган пахта далалари билан яхши танилган Сирдарё вилояти республика тўқимачилик саноатида ўз ўрнига эга. Бу ерда Indorama, Poly Tex Sirdaryo, Oq Oltin, LT Textile Sirdaryo ва бошқа йирик кластерлар мавжуд. Шунингдек, вилоятда бир нечта йирик тўқимачилик ва тикув- трикотаж фабрикалари ишга туширилган, уларнинг аксарияти аллақачон бошқа мамлакатларга экспортни амалга оширмоқдалар.
Масалан, ўтган йил якунларига кўра, экспорт дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатларига қарийб 100 млн долларни ташкил этди ва экспорт қилувчи корхоналар сони 40 тага етди. Ҳозирги вақтда экспорт маҳсулоти сифати ип-калава ҳисобланса, ҳудудда тайёр тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилишни кўпайтиришга интилмоқда.
Пресс-тур доирасида журналистлар Индорама Агро ва Neo Cotton ишлаб чиқариш корхоналарига ҳам ташриф буюришди.
Пресс-тур доирасида журналистлар Индорама Агро ва Neo Cotton мисолида тўқимачилик секторидаги Кластер тизимининг иши, корхоналар ходимлари ва ишчилари учун яратилган меҳнат шароитлари, ип-калава ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш босқичлари билан танишишлари мумкин эди.
Умуман олганда, ОАВ вакиллари таъкидлаганидек, Сирдарё вилояти тўқимачилик саноати вилоятда ўзининг юқори навли пахтаси, ишлаб чиқаришда энг замонавий технологиялар ва энг яхши ускуналар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда янада ривожлантириш, сармоя киритиш, экспорт ҳажмини ошириш учун улкан салоҳиятга эга.




