2022-йилдан бошлаб Андижон вилоятида “Марк Формелли” жаҳон бренди ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиб, январ-июнь ойларида 13187,2 минг долларлик тайёр маҳсулот экспорт қилинди. Бугунги кунда компанияда 650 киши ишлайди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасида компания бўялган трикотаж ва ип калава, гул босиш ва тайёр маҳсулотлар, шу жумладан тикувчилик, трикотаж ва пайпоқ ишлаб чиқарувчилар орасида муҳим ўрин тутади.
2023 йил 17 июль куни “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раҳбарияти айланма маблағларни таъминлаш, экспорт салоҳияти ва солиққа тортишни ривожлантириш, шунингдек, янги савдо бозорларини очишда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида корхонага ташриф буюрди.
Ушбу ҳамкорлик саноатнинг ўсишини қўллаб-қувватлайди, янги иш ўринларини яратишга ва мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражасини оширишга ёрдам бермоқда.
Давлат органлари, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва саноат компаниялари ўртасидаги бундай ҳамкорлик халқаро алоқаларни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиб, тўқимачилик саноатининг жаҳон бозоридаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.




