13 июль куни Ўзбекистоннинг етакчи пахта ва тўқимачилик кластерлари раҳбарлари иштирокида Better Cotton Uzbekistan дастурининг бошланғич семинари бўлиб ўтди.
“Ўзтўқимачиликсаноат”да бўлиб ўтган семинарда дастурнинг асосий ҳамкорлари ва Ўзбекистон вазирлик ва идораларининг масъул вакиллари ҳам иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, IFC ва GIZнинг узоқ муддатли синовлари асосида Ўзбекистонда Better Cotton дастури 2022-йилда расман ишга туширилган эди. Глобал маънода, Better Cotton атроф-муҳитни яхшилаш, мамлакат пахта сектори ишлаб чиқарувчилари ва ишчиларининг фаровонлигини оширишга қаратилган. Ушбу миссияни амалга ошириш бизни барча пахта барқарор бўлган дунё ҳақидаги тасаввурга яқинлаштиради.
Ушбу тадбир доирасида экспертлар дастурнинг устувор йўналишлари билан ўртоқлашдилар ва дастур иштирокчилари Better Cottonнинг пилот лойиҳасини амалга ошириш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар, пахтани барқарор ишлаб чиқариш учун таъминот занжири шаффофлигининг аҳамияти билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Дастлаб, пилот лойиҳага 6 та кластер бошқарувидаги 3 та йирик фермер хўжаликлари жалб қилинган. Келгуси 2023-24 йилги мавсумда Better Cotton дастур кўламини кенгайтириш учун аввалги иштирокчилар ҳавзасидан ташқари яна 6 та йирик фермер хўжаликларини таклиф қилишни режалаштирмоқда. Бу йил дастурда иштирок этиш учун олтита кластер бошқарувидаги жами 12 та йирик фермер хўжаликлари таклиф этилди.




