Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги “2021-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4916-сон қарори тасдиқланган. Унга кўра, қиймати 4,0 млн.доллар (банк кредит 3,8 млн.доллар, ўз маблағи 0,2 млн.доллар) бўлган тўқимачилик мажмуасини ташкил этиш ҳамда 1000 та янги иш ўринларини яратиш мақсадида Оҳангарон туманида жойлашган Собиқ Сусам қишлоқ врачлик пунктининг 0,2 га бўлган майдони “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси қошидаги “Тўқимачилик маҳсулотлари маркетинги ва рекламаси агентлиги” МЧЖ томонидан «E-IJRO AUKSION» орқали сотиб олинди ва ўз маблағлари ҳисобидан 2 335,0 млн.сўм инвестиция киритилиб, 200 та янги иш ўринларига эга енгил металл конструкция ва сэндвич панеллардан фойдаланилган ҳолда йиллик қуввати 1.5 млн.дона маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга янги тикув фабрикаси ташкил этилди.
Фабрика Оҳангарон туманида жойлашган бўлиб маҳаллий аҳолини иш билан таъминлади. Таъкидлаш жоизки, ходимларнинг 60% «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» га киритилган маҳаллий аҳоли вакилларидан ташкил топган.
Айни дамда маҳаллий янги бренд остида сифатли маҳсулот етказиб бериш юзасидан ишлар бошлаб юборилди. Янги турдаги ва дизайндаги маҳсулотлар Европа ва МДҲ бозорига йўналтирилиши кўзда тутилган.



