“The Apparel Digest” нинг апрель ойи нашрида хозирги вақтда иш берувчилар учун устувор бўлган хавфсизлик ва барқарорлик масалалари кўриб чиқилмоқда.
Биринчи мақолада “Барқарорлик. RMG секторининг навбатдаги ўсиш драйвери” (1-бет) карбонат ангидрид чиқиндиларини ҳамда тўқимачилик ва кийим-кечак саноатида табиий ресурслардан фойдаланишни камайтириш масалаларини таҳлил қилинади. Бунда, БАРҚАРОРЛИК биз учун катта таҳдид ва бутун дунё ҳаёти учун хавфга айланган иқлим ўзгариши ва глобал исиш оқибатларини олдини олиш мақсадида ушбу соҳадаги бизнеснинг маркази сифатида кўрилади.
Кейинги мақола, “Хавфсиз иш жойини таъминлаш учун ишчилар ҳуқуқи ва имкониятларини кучайтириш” (4-бет), 2013 йил 24 апрелда бешта тикувчилик фабрикасининг қулаши оқибатида мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган ва 2500 дан ортиқ жароҳат олган – даҳшатли фожиа ҳикояси орқали тўқимачилик ва кийим-кечак саноати ишчиларининг меҳнат хавфсизлигига эътибор қаратишга ундайди. Бу масала АҚШ ва ЕИ давлатлари нуқтаи назаридан меҳнат шароитлари ҳолатини таҳлил қилган “Европа Иттифоқи ва АҚШ элчилари ишчилар ҳуқуқларидан хавотир билдирди” (44-бет) мақоласи билан тўлдирилди.
Аёлларнинг тикувчилик ва тўқимачилик саноатидаги меҳнати юзасидан, “Ишчи аёлларга тарк этишига йўл қўйманг, уларга ғамхўрлик қилиш кифоя” (23-бет) мақоласида бу масалага алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, муносиб иш ҳақини тарғиб қилиш учун “RMG ходимлари учун иш ҳақининг янги шакллари” (36-бет) мақоласида мавжуд иқтисодий вазият ва инфляцияни ҳисобга олган ҳолда янги иш ҳақи тузилмасини жорий этиш тавсия этилади.
“Корея – тайёр кийимларни экспорт қилиш учун потенциал бозор” (7-бет), “Америка пахтасидан маҳсулотларни BGMEA божсиз тарзда олишни истайди” (10-бет) ва “Кийим экспорти март ойида 3.89 миллиардга тушди” (12-бет) қатор мақолалари Бангладешда ишлаб чиқарилган тайёр кийим-кечак ишлаб чиқаришга таъсир қилувчи экспорт қувватлари, имкониятлар ва омилларни таҳлил қилади.
“Хитой шоу-румлари Шанхай мода ҳафталигида бутун дунё бўйлаб тикланиши учун тайёрлик кўрмоқда” (14-бет) ва “Вьетнам: маҳаллий матолар учун потенциал савдо зонаси” (20-бет) мақолаларида Хитой мода саноатининг ҳозирги ҳолати ва Вьетнамнинг экспорт салоҳияти ҳақида умумий маълумот берилган.
Шунингдек, сизга Австралиядаги мода тенденциялари ҳақидаги “Австралиядаги Vogue маданияти. Кейинги мода маркази” (27-бет), Бангладеш мода урф-одатлари ҳақида “Энг яхши мода образлари учун байрам учун замонавий кийимларини танлаш” (37-бет), мамлакат солиқ тизими ҳақида “BTMA 24-молиявий йилда солиқларни соддалаштириш ва камайтиришни истайди” (40-бет) ва банк сиёсати ҳақида “Бангладеш банки экспортчилар учун Экспортни ривожлантириш фонди миқдорини камайтирди” (42-бет) мақолалари қизиқарли бўлади.
Ва эҳтимол, журналнинг Ўзбекистон мутолаа қилувчилари учун энг муҳим мавзуси “Ўзбек пахтаси импортига қўйилган тақиқни бекор қилиш масаласини қайта кўриб чиқиш” (31-бет) мақоласи бўлиб, унда муаллиф республика тўқимачилик ва тикувчилик саноатининг ҳолати, ҳукумат томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар, пахта “бойкоти” бекор қилиниши муносабати билан соҳанинг юқори натижалари ва ютуқларини, шунингдек, давлат салоҳиятини таъминлаш. Умуман олганда, муаллиф қисқа вақт ичида бундай натижаларга эришган ягона мамлакат Ўзбекистон эканлигини таъкидлади.
Журналнинг асл нусхаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://appareldigest.com/the-apparel-digest-20th-monthly-issue-april-2023/




