“Наврўз“ байрами муносабати билан ва ходимларни руҳиятини кўтариш ва байрамона кайфиятни тақдим этиш мақсадида “Ўзтўқимачиликсаноат“ уюшмасида Сумалак тайёрланди ва Уюшма ходимларига тарқатилди.
Ходимларда карантин туфайли сумалакни бир мартагина кўришга имкон бўлди. Асрлар давомида тайёрланиб келинаётган сумалак қишнинг совуқ кунларидан эсон-омон чиқиб олинганини нишонлаш ва витаминларга бой бўлганлиги сабаб доим “Наврўз“ айёмининг шоҳона ширинлиги сифатида қадрланган.
Биз ҳам жамоамиз билан Сумалак тайёрланиш жараёнида энг эзгу ниятларимиз қаторида ҳеч ким Коронавирус билан оғримаслигини, юртимиз тинч ва осмонимиз мусаффо бўлишини ният қилдик.



