БМТнинг барқарор ривожланиш стандартлари бўйича форуми – UNFSS ишлаб чиқарувчилар, истеъмолчилар, стандарт ишлаб чиқувчилар, сертификатлаштириш органлари, нодавлат ташкилотлар ва тадқиқотчилар бир-бири билан мулоқот қилишлари, барқарор ривожланишнинг ихтиёрий стандартлари ҳақида кўпроқ билиб олишлари ва ҳукуматлараро даражада барқарор ривожланиш соҳасидаги қарорларга таъсир ўтказишлари мумкин бўлган платформа вазифасини бажаради деб айтиш мумкин.
21 йил 2023 мартда бўлиб ўтган UNFSS йиллик конференциясида “Ўзтўқимачиликсаноат” Уюшмаси Миллий платформалари тармоғи аъзолари ҳисобланадиган Бразилия, Хитой, Жанубий Африка, Малайзия, Мексика, Вьетнам, Кариб денгизи, Индонезия, Ҳиндистон, Колумбия давлатларига Ўзбекистон тўқимачилик саноатини тақдим этди.
Конференция якунлари бўйича “Ўзтўқимачиликсаноат” Уюшмаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барқарор ривожланиш стандартлари форумининг янги иштирокчисига айланди.




