Бугун “Hilton Tashkent” меҳмонхонасида “Рақамли тўқимачилик: IT ечимлари орқали тўқимачилик саноатини ривожлантириш” мавзусида форум бўлиб ўтди.
Ҳозирги вақтда бутун дунёда рақамлаштиришнинг фаол жараёни кетмоқда. Тўқимачилик саноати ҳозирги кунда 1 трлн долларидан ортиқ бўлган жаҳон саноатида муҳим роль ўйнаётганини ҳисобга олсак, жаҳон бозорида рақобатбардош ва долзарб бўлиб қолиш учун рақамли ечимлар ва янги технологияларни жорий этиш долзарб вазифадир.
Тўқимачилик саноатини рақамлаштиришни кузатар эканмиз, биз тўртинчи саноат инқилобига гувоҳ бўламиз.
Шу билан бирга, рақамли трансформация ҳам имкониятлар, ҳам хавфларни келтириб чиқаради. Ушбу мураккаб жараёнда эҳтиёткорлик ва узоқни кўра билиш учун биз рақамли технологияларни тўғри тушунишимиз ва улардан фойдаланишимиз керак.
Форумда ривожланишнинг асосий йўналишлари белгилайдиган Тўқимачилик саноатини ривожлантиришнинг янги рақамли стратегияси тақдим этилди. Шунингдек, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг янги – 1fintex.uz, uzbtextile.uz и Textile Makon лойиҳаларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Улар янги, яъни рақамли трансформация босқичига ўтиш имкониятини таъминлайди.
Таъкидлаш жоизки, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси бундай форумни ўтказиш билан рақамлаштириш маҳсули бўлган – “Ягона ойна” тизими орқали ўз фаолиятини консалтинг хизматларини кўрсатиш йўлига трансформация қилишни маълум қилади. Уюшма, шунингдек, ишлаб чиқариш форматлари ўзгартирувчи: тежамкор моделлардан ақлли ишлаб чиқаришга, рақамли фабрикаларга, сўнги фойдаланувчи манфаатларига мослаштирилган маҳсулот яратишга, АТ технологияларидан фойдаланиш ва ҳоказолар бўйича лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди ва тарғиб қилади.
Ҳозирда тўқимачилик саноати рақамли технологияларга ўтишнинг бошида турибди ва биз барқарор ва циркуляр тўқимачилик саноатини яратишимиз учун бўлажак мутахассислар харажатлар ва ресурсларни тежашда рақамлаштиришнинг барча имкониятларини тушунишлари ва улардан фойдаланишлари муҳим. Фақат шу йўли билан энг қадимги саноатни тубдан ўзгартириш мумкин.
1fintex.uz лойиҳаси – молиявий платформа бўлиб, унда кичик бизнес пул воситалари эвазига дебиторлик қарзларини сотиши мумкин.
Платформада экспортер корхоналар инвойсларини онлайн тарзда савдога қўйиш, инвесторларни жалб қилиш, дисконт билан сотиш, 3-5 кунда маблағларни олиш, ўз пул тушумларини олдиндан режалаштириш имконини беради.
Ривожланган давлатларда бундай механизмлар асосида молиялаштириш анъанавий банк кредитларини ўрнини эгаллаб, катта мавқеъга эга бўлиб бормоқда. Бундай механизмлар корхоналарга тез муддатларда гаровсиз айланма маблағларини олиш, пул тушумларини режалаштириш имконини беради.
Uzbtextile.com лойиҳаси – тўқимачилик В2В савдо платформаси сифатида бутун дунёдаги харидорларнинг ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини етказиб берувчилар билан мулоқотини соддалаштиради ҳамда давлат ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига экспорт режаларини амалга оширишда ёрдам беради.
Платформанинг қулай интерфейси ва функциялари бутун дунёдан тўқимачилик маҳсулотларини етказиб берувчилар ва харидорларни тез ва самарали топиш, янги харид сўровларини ва тўқимачилик саноатининг сўнгги тенденциялари ҳақида маълумот олиш имконини беради. Шунингдек, кичик ва ўрта ишлаб чиқарувчиларга экспортга чиқиш ва компанияни илгари суришни таъминлайди.
«Textile Макон» лойиҳаси – профессионал овозли аудио ва видео лойиҳалар, фото ҳисоботлар ва фото портфели, репортажлар, сюжетлар, шоулар, шунингдек, интервью ва фильмлар, реалити-шоуларни ташкил этиш каби тўқимачилик саноатини ва соҳа корхоналарини ривожлантириш учун кенг кўламли медия, маркетинг, брендинг ва PR хизматларини таклиф қилувчи ягона медиа-марказ. Веб-сайтлар, журналлар ва каталоглар учун контент яратишда ёрдам бериш. Юқори савияда тадбирлар, промо-тадбирлар ва халқаро форумлар ўтказиш.



