Фарғона водийси корхоналари диққатига! Наманган вилоятида Меҳнат ярмаркаси ва ҳудудий форум!
Наманган вилоятида Меҳнат ярмаркаси ва ҳудудий форум!
Долзарб йўналишлардан бири бўлган дуал таълимни Ўзбекистонда жорий этиш жараёнида тўқимачилик соҳаси салоҳиятини ошириш ва касбий тайёргарликда манфаатдор томонлар ҳамкорлигини кенгайтириш мақсадида Наманган вилоятида 2023 йил 15-16 март кунлари GIZ томонидан Ҳудудий халқаро форум ўтказилмоқда.
Тадбирда профессионал таълим тизими, вазирлик ва идоралар, тармоқ корхоналари вакиллари ва Европа экспертлари иштироки кўзда тутилган. Шу билан бирга, Форум доирасида бўш (вакант) иш ўринлари бўйича ташкил этилаётган Меҳнат ярмаркасида корхоналар ва таълим йўналишидаги керакли мутахассисликлар ҳамда ташкил этилган шароитлар ҳақида батафсил маълумотлар берилади.
Тадбирларда иштирок этиш ва қўшимча маълумот учун «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасида «Ягона дарча»нинг +99871 2022244 (187; 189) рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Барчангизни ушбу тадбирларда фаол иштирок этишингизни сўраймиз.




