“Ўзтўқимачиликсаноат” делегациясининг Германияга ташрифи доирасида Барқарор пахта уюшмаси таъсисчиларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Ушбу уюшма Ўзбекистон ва Германия тўқимачилик ташкилотлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш мақсадида ташкил этилмоқда. У тўқимачилик саноатини ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон тўқимачилик саноати ва Германия тўқимачилик корхоналари ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтириш, бренд ва ритейлер, манба компанияларни жалб этиш, ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини Европа ва Германия бозорларига экспорт қилишни кўпайтиришга хизмат қилади.
Уюшма таъсисчилари йиғилишида ташкилот фаолиятини янада фаоллаштириш мақсадида умумий йиғилишнинг Таъсис баённомаси имзоланди.
Шунингдек, немис томонининг маълум қилишича, жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтадиган Тошкент тўқимачилик ҳафталиги доирасида Германия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда.



